ҚИБРАЙДА КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИСИ ЎЗИНИ ОСИБ ҚЎЙДИ…
Тошкент вилояти Қибрай туманида касб-ҳунар коллежи битирувчиси Д. Қ. ўзини осиши натижасида вафот этди. Айни мазмунда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.
Воқеа шу йилнинг 25 июнь куни содир бўлиб, марҳум қўшнисининг хонадонида ўз жонига қасд қилгани айтиб ўтилган.
Фожиага нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқмас, ўлим ҳолатига ойдинлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Қибрай туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.