ҲЕЧ ҚАЧОН ПАШША УЧМАЙДИГАН ҚИШЛОҚ…
Бу қишлоқ Хитойда жойлашган бўлиб, «Дин Улин» деб аталади. Қишлоқда қора пашша ҳам, чақадиган оқ пашша ҳам умуман йўқ. Сабабини эса қишлоқ аҳли ҳануз топа олмади. Қишлоққа кўп маротаба олимлар ташриф буюрган. Улар пашша учмаслигининг сабабини қидиришган. Барибир топа олишмаган. Шуниси маълумки, қарийб эллик йиллардан бери қишлоқда биронта ҳам на қора пашшани, на чақадиган оқ пашшани кўришган. Фақат қишлоқ одамларининг бир одатига қойил қолиш мумкин. Улар ахлатни бир жойга тўплашади-да, кўмиб ташлашади. Айтишларича, ахлат чириса, унинг ҳидига пашшалар кела олмас экан. Бироқ катта шаҳарлардаги ахлатхоналарга боқсангиз, бу гапнинг тўғрилигига шубҳа қила бошлайсиз. Негаки, ахлат кўмилган жойларда аксинча ҳаммаёқни пашша босиб кўз очишга қўймайди. Хуллас, ҳали ҳануз «Дин Улин» қишлоғида нега пашша учмаслиги жумбоқлигича қолмоқда.