КОРОНАВИРУС ВА ДУНЁ. 17 АПРЕЛ ТАФСИЛОТЛАРИ…
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус айни пайтда 210 та давлатга тарқалган. 17 апрел ҳисоби бўйича дунё миқёсида коронавирус юқтирганлар сони 2 млн 193 минг 580 кишига етди. 147 минг 379 киши ўлим топди, 555 минг 581 киши тузалиб касалхоналардан чиқди. 13 минг 369 киши оғир аҳволда ётибди.
Америкада коронавирус юқтирганлар 678, 210, ўлганлар 34, 641, тузалганлар 57, 844 нафарни ташкил этди.
Бошқа давлатларга келсак, Испанияда коронавирусга чалинганлар (184 948), Италияда (168 941), Францияда (165 027), Германияда (138 135), Англияда (103 093) ва Хитойда (82 692) нафардан иборат бўлди.
Коронавирус туфайли энг кўп ўлим ҳолати кузатилган давлатлар:
АҚШ (34 641), Италия (22 170), Испания (19 315), Франция (17 920), Англия (13 729), Бельгия (5163), Эрон (4869), Хитой (4632) ва Германия (4093).