Вазир аҳоли томорқаларидаги ҳолат билан танишди
Юртимиз аҳолиси деҳқончиликда ўзига хос мактаб ярата олган, катта тажрибага эга халқ. Азалдан ерга меҳр қўйган миришкор ҳамюртларимиз эрта баҳордан ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш мақсадида уруғ қадаб, мўл ҳосил умидида тер тўкади.