Нур-Султон Хитой матбуотида Қозоғистон тўғрисида чоп этилган мақолага норозилик билдирди
![Нур-Султон Хитой матбуотида Қозоғистон тўғрисида чоп этилган мақолага норозилик билдирди](https://gdb.rferl.org/DB5962EE-9B21-40BE-A31D-0A5DBB98507A_w800_h450.jpg)
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитой матбуотида Қозоқ худуди тўғрисида чоп этилган мақолага норозилик билдириб, 14 апрелда Пекинга нота топширди. Мақола муаллифи “Замонавий Қозоғистон ҳудуди бир вақтлар Хитойга тегишли бўлган”, деган хулосани эълон қилган.
“Ташқи ишлар вазирлигида Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяо билан учрашув бўлди. Учрашувда қозоқ томони www.sohu.com сайтида “Нима учун Қозоғистон Хитойга қайтишга интилади?” сарлавҳаси остида чоп этилган мақолага норозилик билдирилди”, дейилади Қозоғистон ТИВ хабарида.
Қозоғистон ТИВ баёнотида айтилишича, “мақола ўтган йилнинг сентябрь ойида Пекинда имзоланган ҳар тарафлама стратегик ҳамкорлик шартномасига зиддир”.
Хитой Қозоғистон инвесторлари ичида тўрттинчи ўринда туради.
Қозоқ жамоатчилигида сўнгги пайтларда Хитойга қарши норозилик кайфияти пайдо бўлган, бу мамлакатда Хитойга норозилик сифатида тез-тез турли акциялар ўтказилиб турилади.