Наманганда ЙПХ ходимларидан қочишга уринган ҳайдовчи қўлга олинди (видео)
![Наманганда ЙПХ ходимларидан қочишга уринган ҳайдовчи қўлга олинди (видео)](https://zamin.uz/uploads/posts/2020-04/1585995872_22.jpg)
Наманган шаҳрида ЙПХ ходимларининг талабига бўйсунмай қочиб кетишга уринган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди. «Наманган шаҳрида олиб борилган рейд тадбирлари давомида 50 L 436 GA давлат рақами белгили Nexia автомобиль ҳайдовчиси тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Автомобиль ҳайдовчисида ўзига тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганлиги сабабли у ЙПХ инспекторига бўйсунмасдан, ҳаракатни номаълум томонга давом эттириб қочиб кетди», — дейди вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори. pic.twitter.com/f8FWHQ31sH — Shukhrat (@bankir2102) April 4, 2020 Орадан кўп ўтмай, карантин талабларини бузган фуқаро «Сардоба» маҳалласидан биридаги кўчаларда қўлга тушган.