Ниқоб қандай фойда беради? Оддий видео орқали кўрсатиб берилди
Кадр: YouTube Тиббий ниқоблар биринчи навбатда коронавирус билан касалланган фуқароларга вирусни бошқаларга юқтирмаслик учун кераклиги кўпчиликка маълум. Соғлом одамни ҳимоя қилиш учун ниқоб у қадар самарали эмас, чунки кўз шиллиқ пардаси орқали ҳам коронавирус юқтириб олиш мумкин. Hi-Tech-Mail.ru ниқоблар нима учун зарурлиги тасвирлаган видео билан бўлишди. Оптик тизим ва сенсорлар ишлаб чиқарувчи LaVision компанияси Шлирен-усули ёрдамида коронавируснинг ҳаво, аксириш ёки йўтал орқали тарқалиши ҳамда ниқобнинг фойдасини кўрсатиб берди. pic.twitter.com/66qNyVW7zk — Shukhrat (@bankir2102) April 4, 2020 Ушбу видеода ниқоб ҳаво оқимини қандай тўсиб қўйиши ва бошқаларни тупукнинг энг майда зарраларидан ҳимоя қилиши кўрсатилган.