Тошкент шаҳар ҳокими йўл ҳақини ошириб юбормасликни сўради
Йўловчи ташишга Тошкент шаҳар СЭОМ назоратидан ўтмасдан ва автомашинасини дезинфекциядан ўтказмасдан чиққан ҳайдовчиларга қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.
"Шу билан бирга барча такси эгаларидан йўл ҳақини ошириб юбормасдан, мўътадил ушлаб туриш сўралади", - дейилади ҳокимнинг мурожаатида.