БАШАР АСАД АРМИЯСИ САРАКИБ ШАҲРИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ…
Сурия ҳукумат армияси Идлиб вилоятига қарашли Саракиб шаҳрини Туркия қўшинлари қўллаб-қувватлаб келаётган мухолифатчи жангарилар отрядидан тортиб олди. Шу кунгача шаҳар уларнинг назоратида бўлиб келган. Ҳозирги пайтда Сурия армияси аскарлари қўлга киритилган шаҳарда «тозалов» ишларини олиб бормоқда. Шубҳасиз, тозалов душман қарши ҳужумга ўтган тақдирда яна ғалаба қозонишда ҳукумат армиясига ёрдам беради.
Саракиб феврал ойи охирида Башар Асад армиясидан тортиб олинган. Улар ярим тунда шаҳарга кириб борган. Тонгга қадар икки ўртада жанглар авж олган. Эрталабга бориб шаҳар мухолифатчи кучлар ихтиёрига ўтди.