Эронда коронавирус туфайли юқори лавозимли шахслардан бири вафот этди…
Куни кеча Эрон президенти маъмурияти қошидаги мувофиқлик кенгаши аъзоси Саййид Муҳаммад коронавирус туфайли оламдан ўтди.
Бунгача Эроннинг Ватикан ва Мисрдаги собиқ элчиси Ходи Хусравшоҳийнинг шу вирусни юқтириш оқибатида ўлим топгани ҳақида хабар тарқатилганди. Ҳозирда мамлакат вице-президенти, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва икки нафар парламент аъзоси коронавирус юқтириб, карантинга туширилган.
Эрон парламенти айнан шу вирус туфайли вақтинча ўз фаолиятини тўхтатди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Эрон бўйича коронавирус юқтирганлар сони 978 кишини, вафот этганлар сони эса 54 кишини ташкил этган.