Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 24 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эмоционал ҳолатингиз бугун бомбани ҳам ортда қолдирар даражада шошқин кечади. Атрофдагиларнинг, яқинларингизнинг маслаҳатларига қулоқ тутинг. Бусиз жанжалли вазиятларда қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида бадавлат, юқори лавозимли шахслар билан ҳамсуҳбат бўлишингизга тўғри келади. Уларнинг бойиш ва юқори лавозимга эга чиқиш сирларидан воқиф бўлишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бирига қўнғироқ қилишингиз керак бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
24 феврал куни яшашда ҳам, ишда ҳам кун тартибига амал қилишингиз керак. Овқатланиш ҳам худди шундай ташкил этилиши лозим. Харажатларни қатъий назоратда ушланг. Акс ҳолда пулларингиз ҳавога совурилиши ҳеч гап эмас. Кўчадами, ишхонадами, бир одам билан танишасиз. У сизга кўплаб қизиқарли воқеаларни гапириб беради. Янги иш топиш илинжида юрганлар бугун муваффақият қозонишлари тайин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Зерикарли ва моддий манфаат ҳадя этмайдиган ишлардан воз кечинг. Йўқса, асосий ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Муҳаббатда нимадир сизни қаттиқ ҳаяжонга, ташвишга солаверади. Аммо бунинг сабабини топа олмаслигингиз ёмон. Агар бу ўтмиш билан боғлиқ бўлса, дарҳол тўхтанг. Бугунги кун билан яшанг. Сафарга чиқадиганлар ҳужжатини қайта-қайта кўздан ўтказсинлар. Бусиз йўлда кўнгилсизликлар безор қилиши мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
24 февралда ўзингизни ўзингиз алдашдан жуда эҳтиёт бўлинг. Қанчалар тўғрисўз бўлсангиз, ҳамкасблар ва атрофдагилар билан муносабатларингиз шунча ёрқин кечади. Бугун тренинг, семинарлар ва бадантарбия машқлари муваффақиятли ўтади. Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуринг. Баҳор яқинлашмоқда. Иммунитетни кўтариб олишингиз шарт. Жуфтингиз ва сизнинг орангизда ёқимсиз фактлар пайдо бўлиши мумкин. Очиқчасига гаплашиб олинг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Бугун иш жойингизда жамоавий ишлашгина сизга наф бера олади. Зиммангизга юкланган вазифаларни ҳамкасблар билан бўлишмасангиз бўлмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда майда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Аммо чуқурлашиб кетишдан сақланинг. Молиявий масалада шахсий бизнесига эга дўстларимиз омадга эришишади. Даромад мўмай бўлади, ишонаверинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
24 феврал куни бир дунё тасодифларга рўбарў бўласиз. Тақдир сизни зерикишга қўймайди. Бир дунё позитивга эга бўласиз. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ҳамкорлар сизга муҳим масалада саволлар билан мурожаат этиши мумкин. Жавобдан ўзингизни олиб қочишингиз тавсия қилинмайди. Бизнес ишонч ёрдамида тараққий топади. Ёлғизлар эндигина ўзига ёққан инсон билан танишишган бўлса, фантазияга берилиб кетмасликлари сўралади.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун ишингиз масаласида омадли лаҳзалар жуда кўп бўлади. Энг муҳимларини тушга етмасдан аъло даражада адо эта биласиз. Демак, нафас ростлашга фурсат туғилди. Лекин узоқ вақт нафас ростлашингиз тавсия этилмайди. Бир-биридан ажойиб ғояларингизни бошқа ҳамкасблар ўғирлаб қўйиши ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар бугун йирик лойиҳаларга катта пул тикмай турганлари маъқул. Кутишингизга тўғри келади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 февралда бизнес кишилари олдиндан ғалабани нишонлашга шошилмасликлари керак. Рақобатчилар сизга қарши ёмон ишларни режа қилган. Уларнинг илдизини топиб йўқ қилмагунингизча байрам татимайди. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан фикрларингиз бир жойдан чиқади. Ёлғизлар танлаганидан кўнгли тўлмай юрган бўлса, муносабатларни узишга шошилмасинлар. Балки у инсон сизни қаттиқ севар? Зора сизнинг ҳам қалбингиз илиса.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги кун сиз учун ёқимли кечмаслиги мумкин. Лекин иш билан боғлиқ ғояларни ортга сурманг. Оптимистга айланинг ва ўзингиз учун янги истеъдод қирраларини очинг. Айрим муҳим ишларни амалга ошира олмаганлар сира қайғурмасинлар. Ҳаёт олдинда. Мартабангиз юқорилаши учун ҳали кўплаб имкониятлар туғилади. Бировларнинг шахсий ҳаётига аралашишдан сақланинг. Омад сизга ёр бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
24 феврал куни ёлғизлар ёлғизликдан азобланмасликлари кутилмоқда. Сиз кимнингдир диққат-эътиборида бўласиз. Кимки бугун саёҳатга отланса, кўплаб дўстлар орттиради. Эмоцияга эрк берманг. Олқишларга, мақтовлар, хушомадларга ишонманг. Шамоллаб қолмаслик ёки грипп орттириб олмаслик учун профилактика амаллари ҳам ортиқчалик қилмайди. Муаммолардан чўчиманг. Шунда ғалаба бор бўйи билан сизники бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Эрталабдаёқ кимдир асабингизни бузиши, кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. У сизни турли пўписалар билан қўрқитишга ҳам ўзида куч топа олади. Бу худди ёмон тушга ўхшайди. Контраст душ қабул қилинг. Муаммолар ортга чекинади. Қалбингизни бўлар-бўлмас туйғулар билан қийнашингиз тавсия этилмайди. Кечқурун дўстлардан бирининг ҳолидан хабар олинг. У сиз билан кўришишни анчадан бери орзу қилади. Афсуски, у хаста. Шу сабабли ўзи келиб сизни кўра олмайди.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
24 февралда балиқ буржи остида таваллуд топганларни қувончли лаҳзалар, байрамона кайфият кутиб туради. Дўстларингиз сизни зиёфатга таклиф этишади. Ана шунинг баҳонасида яйраб дам оласиз. Аммо бугун спиртли ичимлик ича кўрманг. У сизга яхшилик келтирмайди. Рўзғорингизда муаммо кўпайиб қолган бўлса, сира ташвиш чекманг. Ташвиш чеккан билан муаммони бартараф этиб бўлмайди. Шошилмасдан ҳаракатлар бошлашингиз керак.
Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади