ОНАСИНИНГ КУШАНДАСИ… (ёхуд ваҳший ҳайвондан фарқлаб бўлмайдиган одам) (юраги заифлар ўқимасин)
Яқинда Мадрид полициячилари ҳеч қаерда ишламайдиган 26 ёшли Альберто Санчес Гомесни қўлга олди. У 66 ёшли туққан онаси Мария Соледадни ваҳшийларча ўлдирганликда айбланди. Қотилнинг тан олиб айтишига қараганда, онасини пичоқлаб ўлдирган. Кейин мурдасини майдалаб, бир қисмини ити билан биргаликда пишириб еган. Жасаднинг қолган қисмларини эса пакетларга жойлаб квартира ичидаги шкафларга беркитиб ташлаган.
Тергов материалларида таъкидланадики, Альберто деган бу одамхўр аслида наркоман ва пиёниста ҳам экан. Илгари ҳам раҳматли онасини шафқатсизларча калтаклагани сабабли қамалиб чиққан.
Марҳума Мария Соледаднинг қотил ва одамхўр ўғлидан ташқари яна икки фарзанди бор экан.
Астағфирилло!!!