Йўл-патрул хизмати ходими тўхтатса нима қилиш керак?
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Барчага маълумки, пиёда ва автомашиналарда юришнинг ҳам ўзига яраша қоидалари бор. Биласиз ҳозирги кунда транспорт воситалари сезиларли даражада кўпайган. Шу билан бирга йўл-транспорт ҳодисалари ва талофотлар ҳам ортмоқда. Бу эса ҳам ҳайдовчи, ҳам пиёдага қўшимча масъулият юклайди. Хўш, йўлда инспектор ва ҳайдовчи ўртасидаги муносабатлар қандай бўлиши керак ва уларнинг қандай ҳақ-ҳуқуқлари бор? Аввало, йўл ҳаракати қатнашчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга: - ЙПХ ходими томонидан тўхтатилганда тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси бандини бузганлиги тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилиш; - транспорт воситасини тўхтатган ходимдан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш; - хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик; - ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш; - қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш; - содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш; - ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш; - ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш; - асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш; - ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш; - ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш ёки махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида марказий ахборот-диспетчерлик хизмати - ахборот-диспетчерлик хизматидан маълумот олиш; - ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш; - ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш; - ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш; - ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.