Ўзбекистон ОТЖ Австралияга қарши ўйинга тайёргарлик олиб бормоқда ФОТОГАЛЕРЕЯ
Маълумки, футбол бўйича Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 25 январь куни Австралияга қарши учинчи ўрин учун баҳс олиб боради. Мазкур ўйин ғолибга Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан ҳам янада аҳамиятли. Шу боис терма жамоамиз бўлажак учрашувга жиддий ҳозирлик олиб бормоқда. Эътиборингизга вакилларимизнинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни ҳавола қиламиз: