ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…
АПЕЛЬСИН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Дунёда кенг тарқалган цитрус бу айнан апельсиндир.
2. Апельсин таркибида инсон учун зарур барча витаминлар бор.
3. Апельсин ҳосилдорлик бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Иккинчи ўринни эса банан банд этган.
4. Хитойда бундан тўрт ярим минг йил олдин апельсин етиштирила бошланган.
5. Дунёда апельсиннинг жами 600 та нави мавжуд.
6. Ер юзида апельсиннинг яшил турлари ҳам етиштирилади.
7. Олимларнинг фикрича, апельсин инсоннинг ёшаришида муҳим ўрин тутаркан.
8. Апельсин таркибида антиоксидантлар жуда кўпчиликни ташкил этади.
9. Шоколад ва ванилиндан кейин апельсин энг хушбўй маҳсулот саналади.
10. «Моро» нави апельсиннинг энг ширин тури ҳисобланади. Бу навнинг ранги қон рангида бўлади.
11. Битта апельсин дарахти бир йилда 40 000 донагача мева беради.
12. Ямайкада уй бекалари полни апельсин билан артади. Чилангарлар эса мойга ботган қўлларини совун ўрнига апельсин билан ювади.
13. Дунё бўйича етиштириладиган жами апельсиннинг 85 фоизи шарбатга айлантирилади.
14. Қадимда апельсин шарбати энг кучли заҳарга қарши восита сифатида қадрланган.
15. Апельсин шарбати жиғилдон қайнашини тўхтатишда энг яхши воситадир.
16. Апельсин етиштириш бўйича Бразилияга етадигани йўқ. Бу мамлакатда йилига 18 миллион тонна апельсин етиштирилади.
17. Айрим апельсин дарахтлари 100-150 йил умр кўради.
18. Афғонистонда апельсин зиравор сифатида овқатга қўшилади.
19. Тиббиётчиларнинг изланишлари апельсин саратон хасталигига қарши шафқатсизларча курашишини исботлаб берган. Айниқса, бу табиат инъоми тери, ўпка, кўкрак, ошқозон, йўғон ичак саратонининг кушандаси саналаркан.
20. Одессада апельсинга алоҳида ёдгорлик ўрнатилган.
21. Европада 500 ёшли апельсин дарахти бор.
22. 17- асрда Францияда апельсиндан аёллар косметикаси ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилган.
23. Апельсин сувда чўкмайди.
24. Апельсин дарахти танасидан ясалган таёқчалар маникюр ва педикюр амалларида ишлатилади.
25. Ёғли овқатга апельсин шарбати қўшилса, ўша заҳоти ортиқча ёғни шимиб оларкан.
26. Апельсин ва унинг гуллари муҳаббат тимсоли ҳисобланади.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади