Златан Ибрагимовичнинг қайтиши ҳам “Милан”га ёрдам бермади ФОТО
Хабарингиз бор, швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович бир неча кун олдин Италияга қайтган эди.
У А Серия 18 тури доирасида бўлиб ўтган “Милан” – “Сампдория” ўйинида захирадан майдонга тушди. Ўйинда эса ҳисоб очилмади. Эслатиб ўтамиз, “россонерилар” чемпионат жадвалида 22 очко билан 12 ўринда боришмоқда. Улар қаторасига учинчи баҳсни ўз фойдаларига ҳал ета олишмади.
Милан – Сампдория 0:0
«Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»
Милан – Доннарумма, Калабрия, Мусаккьо, Тео, Романьоли, Крунич (Лукас Пакета, 85), Беннасер, Чалханоглу, Бонавентура (Рафаэл Леау, 56), Сусо, Пионтек (Ибрагимович, 55).
Сампдория – Аудеро, Шабо, Колли, Берешиньски, Мурру, Роналду Виейра, Линетти, Торсбю, Рамирес (Депаоли, 30; Янкто, 42), Куальярелла (Экдаль, 86), Габбьядини.
Огоҳлантириш: Крунич (13), Депаоли (40), Торсбю (68), Колли (70), Берешиньски (78), Линетти (90).