2 ЯНВАРДА ЕР ЯҚИНИДАН ЯНА БИР АСТЕРОИД УЧИБ ЎТАДИ…
2020 йил ҳисобига бу илк астероид десак тўғрироқ бўлади. Уни НАСА олимлари шартли равишда «AE3 2019» деб номлашган. Астероид ва Ер орасидаги масофа тахминан 2 миллион километрга тенг бўлади.
Астероид у қадар катта эмас. Диаметри 13 метрдан иборат. Лекин жуда абжир. Ер яқинидан у соатига 30 минг километр тезликда учиб ўтади. Олимларнинг фикрича, агар Америкадан Лондонга самолёт соатига 30 минг километр тезликда учса, атиги 6 дақиқада манзилга етган бўларди.
Астероиднинг Ер билан тўқнашиш имкониятлари деярли кам. Бироқ фазо жисмлари ҳақида олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Мабодо тўқнашган тақдирда кичик ҳудудни бўлса-да, вайрон қилиши эҳтимолдан холи эмас.
Астағфирилло!!!