“Ростов” сўнгги дақиқалар қурбонига айланди, Шомуродов эса ўз ҳисобига голли пас ёзиб қўйди ВИДEО
Россия чемпионати 15-тури доирасида “Краснодар” ўз майдонида “Ростов”ни қабул қилиб, иродали дуранг (2:2) қайд этди.
Меҳмонлар илк таймдаёқ Алексей Ионовнинг дубли эвазига олдинга ўтиб олишганди. Бироқ, майдон эгалари 90+3 дақиқада Иван Игнатьев ҳамда 90+5 дақиқада Урош Спаичнинг голлари эвазига мувозанатни тиклашди. Шу тариқа, Валерий Карпин шогирдлари муҳим очколарни бой беришди.
Ўзбекистон МТЖ ҳужумчи Элдор Шомуродов бу гал ҳам ўз ҳисобига голли пас ёздириб қўйди. У аввалги «Спартак М»га қарши кубок баҳсида (1:2) ҳам бир голга ассист бўлганди.
Краснодар – Ростов 2:2 (0:2, 2:0)
«ФК Краснодар»
Голлар: 0:1 – 34 Ионов, 0:2 – 41 Ионов, 1:2 – 90 Игнатьев, 2:2 – 90 Спайич.
Краснодар – Сафонов, Мартинович, Рамирес, Петров, Спайич, Ольссон (Уткин, 46), Вильена, Фернандеш (Намли, 72), Сулейманов, Ари, Берг (Игнатьев, 75).
Ростов – Бабурин, Козлов, Чистяков, Чернов, Хаджикадунич, Попов (Зайнутдинов, 68), Глебов (Сигурдссон, 86), Ионов, Еременко, Байрамян (Саплинов, 79), Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Попов (53), Еременко (57), Чистяков (63), Зайнутдинов (77).