Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотларида Игор Сергеев қатнашмади ФОТОГАЛEРEЯ
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ кеча йиғинга киришгани ҳақида хабар бергандик. Бугун эса бош жамоа аъзолари навбатдаги машғулотини ўтказди. Унда хужумчи Игорь Сергеев шамоллаганлиги сабабли қатнаша олмади. Кейинчалик ушбу футболчи ҳам терма жамоа йиғинига қайтиши кутилмоқда. Шунингдек ўз клублари ихтиёрида бўлган бир неча легионерлар ҳам кейинроқ терма жамоага келиб қўшилади.