Хитойнинг «TCL» компанияси уч марта тахланувчи смартфон нусхасини намойиш этди…
Ушбу смартфон дисплейи «Samsung Galaxy Fold» ва «Huawei Mate X»лардан фарқли ўлароқ икки жойидан тахланади. Тахланган ҳолатда у семиз смартфон кўринишига киради. Агар уни ёйиб юборилса, бир қисми дисплей, иккинчи қисми клавиатура вазифасини бажаради. Камераси тўртта. Электр қувватига тўйинтириш учун «USB Type-C» қўлланади.
Экспертларнинг гапига кўра, ҳали бу смартфонга ном ҳам берилмаган. Нархи ҳам белгиланмаган. Ҳозирча намойиш учун дастлабки нусхаси тайёрланди холос. Лекин яқин ойлар ичида компания албатта янги замон смартфонларини сотувга чиқаради.