Миллий терма жамоамиз ноябрь ойида Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойидаги ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида ўртоқлик ўйинини ўтказади. ЎФА хабарига кўра, 9 ноябрь куни ҳамюртларимизга «Пахтакор» стадионида Қирғизистон миллий жамоаси рақиб бўлади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида 14 ноябрь куни Саудия Арабистони, 19 ноябрь куни эса Фаластин билан ўз майдонида беллашади. Қирғизистон миллий жамоаси ҳам ЖЧ-2022 саралашининг иккала ўйинини ўз уйида, 14 ноябрь куни Японияга ва 19 ноябрь куни Тожикистонга қарши ўтказади. Ўртоқлик ўйини 9 ноябрь, «Пахтакор» стадиони 17:00 Ўзбекистон - Қирғизистон