Тошкентда 15 ёшли бола машинада темир устунга урилди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: ИИББ матбуот хизмати Тошкентнинг Учтепа туманидаги Тошкент ҳалқа йўлида 15 ёшли бола ЙТҲ содир этди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати. Ҳодиса 21 октябрь куни соат тахминан 5:00 да содир бўлган. Қариндошига тегишли Matiz’ни ҳайдаб кетаётган 15 ёшли А.А. бошқарувни йўқотиб, электр узатиш темир устунига урилган. Бола енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.