Россиялик актриса Анастасия Заворотнюк кома ҳолатига тушиш хавфи остида қолди…
Россиялик машҳур актриса Анастасия Заворотнюк куни кеча Москвадаги бир клиникадан бошқасига ўтказилганди. Врачларнинг сўнгги хабарига қараганда, ҳозир актриса «Сопор» ҳолатига тушиб қолган. Тиббиётчилар таъбири билан айтганда, бу ҳолатга тушган бемор атрофда содир бўлаётган воқеа- ҳодисаларни идрок эта олмайди. Агар ҳолат шу тахлит давом этса, бемор чуқур комага тушади.
Заворотнюк шундоқ ҳам инсультни бошдан кечираётганди. Ўнг тарафи ишламай қолганди. Ҳозирги ҳолати эса ҳақиқатан жуда ачинарли.
Биз ижодий жамоамиз, барча мухлислари номидан актрисага Оллоҳ шифо беришини тилаб қоламиз.