Моуриньо ўзи кузатган футболчилар орасида энг зўри кимлиги ҳақида фикр билдирди
“Роналдо – ўзим кўрган футболчилар орасида энг яхшиси. Роналду ва Мессининг ёрқин фаолияти узоқроқ бўлди ва улар 15 йилдан буён чўққида туришибди. Бироқ, мен истеъдод ва маҳорат ҳақида айтмоқдаман. Ҳали ҳам ҳеч ким ундан ўтиб кета олмайди. Бобби Робсон «Барселона» мураббийи бўлган вақтлар Роналдо кучли футболчи бўлган”, – дейди 56 ёшли Моуриньо.