Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига Tracker берилди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Екатеринбургда боксчилари жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбоновга Президент совғаси – Tracker автомобили ва 100 миллион сўм пул мукофоти берилган. «Меҳнатларимизни муносиб тақдирлаётган ҳукуматимизга ўз миннатдорлигимни билдириб қоламан. Бундай натижалар қайд этишимизда бир жамоа бўлиб ишлаётганимизнинг ўрни катта. Насиб қилса, келаси йил Токиода ўтадиган Олимпия ўйинларида ҳам ўзбек боксининг нималарга қодир эканини яна бир карра намойиш этиб берамиз», деган Марат Қурбонов. Хабарингиз бор, барча боксчилар машиналар, уйлар, пул мукофотлари олиб бўлишган.