Саудия Арабистони билан ҳамкорлик кенгаймоқда
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик кўлами кенгайиб, сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда фаол ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Турли даражадаги делегациялар алмашувлари фаоллашмоқда.