Бокс бўйича жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Хабар берганимиздек, бугунги кун дастурида терма жамоамиз сафида Фанат Қаҳрамонов баҳс олиб борди. -75 килограмм вазн тоифасида мўғилистонлик Даваням Давасуренга қарши жанг олиб борган юртдошимиз ишончли ғалабани қўлга киритди. Қаҳрамонов иккинчи босқични 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши ўтказади.