Мўйноқда инспекторларга ўқ узган қидирувдаги шахслар ушланди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот хизмати Мўйноқ туманида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқаролар тўғрисида хабар бериб, улардан 2 нафари қидирилаётганлигини маълум қилганди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишича, олиб борилган тезкор қидирув натижасида қидирувда бўлган 2 нафар фуқаролар ҳам аниқланиб, терговга жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.