Талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди
Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий телеграм канали хабар бермоқда.