Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek





160*600

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Актуальные новости сегодня от ValueImpression.com


Опубликовать свою новость бесплатно - сейчас


<
>

ШАЙТАНАТ… (151-қисм)

 

 

* * *

 

Қиш чилласида қайноқ қор ёғишини кутган каби Асадбек ҳам, Манзура ҳам ўғилларининг соғайиб кетишига умид қилишарди. Чақирилган врачлар аниқ ташхис қўёлмай Асадбек қаршисида мулзам бўлишарди. Тўйнинг эртасига Абдураҳмон табибникига бориб келган Жалил ҳам тайинли гап айтмади. Табиб бериб юборган туркана дори озгина эм бўлгандай туюлди, ҳатто Абдулҳамиднинг бетларига қизиллик югурди. Лекин орадан кун ўтгач, аввалги аҳволига қайтди. Абдулҳамид ота-онаси, аҳли аёли ҳузурида ўзини тетик тутишга ҳарчанд уринмасин, тураридан ётари кўпайиб борарди.

Асадбек Абдураҳмон табибнинг касаллик ҳақидаги мужмал жавобидан, кўргани келмаганидан нохушлик исини сезиб, юраги пораланди. «Худо хоҳласа отдек бўлиб кетади», деб Манзурани юпатса ҳам, бу юпанч сўзларига ўзи ҳам ишонмай борарди.

Врачлардан бири «Бу касаллик бизга номаълум, Москвадан дўхтир чақирганингиз маъқул», дегач, Асадбек Иликога қўн-ғироқ қилди. Тавсия этилган врач Абдулҳамидни кўр-гач:

— Ҳамкасбларим адашишмаган, — деди. — Бу тропик безгак эмас, лекин шу турдаги касалликнинг бизда ҳали яхши ўрганилмаган тури. Москвада саккиз кишининг оғригани қайд этилган.

— Тузалишганми? — Асадбек шундай деб сўра- ди-ю, кейин афсусланди. Ундан «Йўқ, ҳаммаси ўлган, сизники тўққизинчиси», деган жавобни кутиб, юраги пораланди.

Врач унинг саволини эшитмагандай, жавоб қайтармади.

— Бу касал юқумли эмас, фақат қондан ўтиши мумкин.

— Қондан? Қандай қилиб?

— Масалан игна орқали… ёки бирон дорига аралашиб…

— Нима қилиш керак?

— Энг яхши дори — умид, азизим, — деди врач. — Ўғлингиз ёш, бақувват, касални ўзининг қуввати билан ҳам енгиши мумкин. Олаётган дориларини эса давом эттириш зарур…

Москвалик врачни кутиб олган Бўтқа уни иззат-икром билан кузатди.

Асадбекнинг кўзига дунё қоронғу бўлиб турганида Жамшид кириб келди. У хожасининг аҳвол-руҳиясини кўрибоқ изига қайтишга ошиқди. Лекин Асадбек унга рухсат беришга шошилмади. Ҳозир ёнида сирдош бўлмаса ҳам, бир одам ўтиришини истарди. Худди мотамни бошлаб юборгандай тумтайиб ўтириш ўзига ҳам таъсир қилиб:

— Қаёқларда юрибсан? — деб сўради.

— Красноярга бориб келдим…

Бу гапдан кейин ғамнок Асадбек асл Асадбекка айлангандай бўлди. Жамшид сафари ҳақида батафсил маълумот бергач, афғонда ҳалок бўлганларнинг қабрларини зиёрат қилиб қайтганини ҳам айтди.

Бу янгиликларни эшитган Асадбек ўйга толди. Қабр-лар билан қизиққан Хонгирейнинг мақсадини англагандай бўлди. У қорадорини шаҳардан шаҳарга, мамлакатдан мамлакатга олиб ўтишнинг турли йўлларини эшитган эди. Ҳатто қўйларга наша барглари едириб, қумалоқларини олиб ўтувчиларни ҳам биларди. Лекин бунақаси… Ҳатто ўликни тинч қўймасликлари… Асадбекнинг вужуди бир тўлғониб олди-ю, аммо ўзини босишга куч топди.

Жамшид янгиликларини баён этиш жараёнида Хонгирейнинг мақсадини англаганига ишора қилганди. Шу сабабли Асадбек ўйлаганларини, гумонларини, хулосаларини унга ошкор қилмади. Фақат «Сергак бўлиб тур», деб огоҳлантирди.

Жамшид кетгач, Асадбек унинг гапларини яна фикр тарозусидан бир-бир ўтказди. Унинг Селим билан яқин салом-алиги бўлмаса-да, қорадори билан шуғулланишини яхши биларди.

Ҳосилбойвачча билан келишолмай юришидан ҳам хабардор эди. Ўтган йилги ғалвалардан сўнг унинг изини йўқотган эди. Бу йил кутилмаганда пайдо бўлиши, яна Кесакполвон билан ош-қатиқ бўлишлиги сабабларини Асадбек ҳали тушуниб улгурмай, иш бу томонга айланибди. Маматбей «юраги чатоқ» деган бўлса, демак, Селимга биринчи сўроқ ҳам насиб этмайди. Милитсияга кўп гапларни айтиши мумкин бўлган одамнинг кўп яшашига йўл берилмайди.

Бу масалада Асадбек янглишмаган эди.

Жамшид Новосибирдан учган пайтда бир кишилик қамоқхонада ўтирган Селимнинг бақувват юраги уришдан тўхтаган эди…

Селим Хонгирейнинг қаҳрли нигоҳига рўпара келган ондаёқ унинг кўзларидан ўлим ҳукмини ўқиган эди. Ресторандаги талвасаси бежиз эмасди. Лекин Маматбейнинг гапига ишониб, шафқатга умид қилди. Красноярга жўнатилишида ҳам бир зулмни сезиб турса-да, яна умидга алданди. Ҳатто милитсия машинасига ўтираётганида, қамоқ хонасига кирганида ҳам умидини узмаганди. Хонгирейнинг атрофида зир қақшаб яшагандан кўра, турмада умр кечириш унга роҳатдай кўриниб, бу қисматидан рози бўлди.

Бошидаги гаранглик чекиниб, хаёли бир оз равшанлашгач, кўргуликларини идрок этмоқчи бўлди. У Маматбей айтганидай, катта овга бир мартагина қўл урмоқчи бўлувди. Оғзи куйиб, тавба қилиб, қатиқни ҳам пуфлаб ичадиган бўлиб қолса-да, барибир ҳали у томондан, ҳали бу томондан турткилайверишларига у ҳайрон эди. «Онангни кўрсатаман», деб юрган Ҳосилбойваччанинг ўзи кўрадиганини кўрди. Зелихон ҳам ўлдирмоқчи эди, у ҳам насибасига ярашасини олди. Энди Хонгирей… У «ўлдираман», дегани йўқ… Селим шунисидан қўрқди…

У «Сўроқ қачон бошланаркин, қийнаса ҳам чидашим керак, Хонгирейни сотсам, шу ерда чиритади», деб ўйлаб ўтирганида эшик очилиб, икки йигит кириб келди-ю, ура бошлади. Селим буни «сўроқ олдидан тайёргарлик», деб билиб, букчайиб, бошини қўллари орасига олганича чидади, овоз чиқармади. Йигитлар тез чарчашдими ё биринчи галдаги «ишлов» шундай камроқ белгиланганмиди, уришни бас қилишиб, чиқиб кетишди.

Селим шундан кейингина ихранишини бошлади. Шундай кейингина калтак зарблари ўз кучини кўрсатди. Кўнгли ағдарилди. «Ичимда бир нима ёрилди», деб ўйлади у. Орадан ярим соат ўтмай, йигитлар қайтиб киришди. Селим аввалги сафар эътибор бермаган эди, йигитлар унинг юзига тегишмай, фақат қорни, биқинию кўкрагини мўлжаллаб уришарди.

«Селим «нега шундай?» дейишга улгурмади. Ҳушидан кетди. Шу аснода яна қанча тепки, қанча мушт еганини билмади.

… Оғриқлар вужудини тарк этиб, қуш каби енгил тортди. Ҳатто уча бошлади. Далалар, тоғлар устидан учиб ўтди. Роҳатланди. Фарғонадаги уйигача борди. Қўнди. Лекин…

Уйга қўндим, деб ўйлаб қувонувди. Йўқ… қараса, қамоқ хонасига қўнибди… Эшик оғзида кимдир турибди. Урган йигитларга ўхшамайди. Диққат билан тикилди: Зелихонми? Ҳа, Зелихон…

— Бошингга итнинг куни тушибди-ку? — деди Зелихон кулиб.

— Мен бунчалик бўларини кутмаган эдим, — деди Селим.

— Қанақа бўлади, деб ўйловдинг?

— Билмайман.

— Сен нон берганларга хиёнат қилувдинг. Энди ҳақини тўла.

— Айб менда эмас.

— Менинг бобомга, Исмоилбей оғамга кафанни ўзбеклар беришган эди. Сен эса кафанга зор бўлиб ўласан. Шу нарсага ақлинг етадими сенинг?

— Ҳа, тушунаман.

— Тушунмайсан. Сен нафсингга қул бўлиб яшаган эдинг, энди кафанлигинг ҳам нафс бўлади.

— Мени ўлдирасизми?

— Ҳа. Эсингдами, Фарғонадан қочаётганингда қаёққа борсанг ҳам излаб топиб, отаман девдим.

— Зели оға, ундай деманг, мен сизни ҳурмат қиламан.

— Ҳа… ўшанда ҳам шундай девдинг. Сен мени ҳурмат қилолмайсан. Чунки мен ўлганман. Эшитмовдингми?

— Эшитганман.

— Охирги кўришганимиздаги гапим эсингдами? «Сен мени кутгин, бир кунмас бир кун уйингга кириб бораман. Агар бир бало бўлиб қамалиб кетсам, одам юбораман. Сени ўлдириш — мен учун қиёмат қарз!» демаганмидим? Мен сени топдим. Энди қарзни узиш керак. Тўппончадаги ўқ сени кутавериб занглаб кетди.

Зелихон шундай деди, аммо қўлида тўппонча кўринмади. Панжаларини очган равишда унга яқинлашди. Сўнг бўғди…

Харидоргир дўзах аҳли қаторида умр кечирган Селимнинг ҳаёти шу тарзда поёнига етди. Шоир айтмоқчи:

Сесканмай шум нафснинг хоҳишларидан,

Маст бўлиб шайтоннинг олқишларидан,

Қўрқмасдан мазлумнинг қарғишларидан

Умри ҳам ўтди…

Селимнинг сўнгги нафаси шу тарзда кечиб, «юрак хуружидан жон берди», деб расмийлаштирилди.

Асадбек Селимнинг Хонгирей қармоғига қандай илинганини ўйлаб ўтирган пайтда «шахси номаълум» деб топилган наркокурернинг жасади куйдиришга тайёрланарди…

 

***

 

Жалил Абдулҳамиднинг кундан кун сўлиб бораётганини кўриб, Асадбекка билдирмай, Муҳиддин отани олиб келди. «Ҳозир ошнамнинг ёнида суянадиган бир одам бўлиши керак. Менинг тилим ёмон, суянаман, деганида бир гап айтвориб, дилини баттар хира қиламан», деб қўйди. Отанинг келиши Асадбек учун айни муддао бўлди. Суҳбатлашиб ўтирган чоқлари Асадбек ғам-ташвишдан бир оз узоқлашган бўларди-ю, лекин ёлғиз қолганида изтиробли хаёллар яна банд этаверарди. У москвалик врачнинг касаллик ҳақидаги гапини кўп ўйлади. Ўйлай-ўйлай гумонлари оқими Хонгирей томонга бурилавергач, Абдусамадни чақириб, гапга тутди. Абдусамад хорижда эканликларида дўхтир зотига яқинлашмаганларини айта туриб, Москвада тут-қун бўлган кечаси билак томиридан қон олишганини айтди. Асадбек эслади: ўшанда ҳам айтишувди, қорадори истеъмол қилинганини аниқлаш учун олишган экан. Ўшанда бунга ишонган эди.

Абдусамаднинг гапидан сўнг гумон ҳақиқатга айланиб, Асадбек Иликога қўнғироқ қилди. «Ўғлимга ёмон касаллик юққан. Москвадаги қамоқхонада қон олишганда юқтиришган», дейишининг ўзиёқ Иликога кифоя қилди. Асадбекнинг «икки-уч кундан кейин борайинми?» деган таклифини бутунлай рад этди.

Москвалик врач «энг яхши дори — умид», деб бу хонадондагиларнинг умидига қувват бергандай эди. Бироқ, умид саройи гўё муздан барпо этилгандай кун сайин эриб борарди.

Манзура туну кун мижжа қоқмай ўғлининг қошида ўтирмоқни истарди. Асадбек «боласининг рангига қарайвериб куйиб кул бўлмасин», деган фикрда уни чақириб, турли юмушлар буюраверарди. Хотинининг қўли ишда-ю, хаёли боласида эканини кўравергач, уни ўз ҳолига қўйди.

Асадбек ўғлининг ёнига кирганида унга кўнгил кўтарувчи гапларни айтишни истарди.

Лекин тилга гап кела қолмасди. Мўлтиллаб ўтириш ўзига ҳам ёқмай, ўқишдан гап очаверарди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Унинг домлалари ҳақидаги гапига ўғли кутилмаган жавобни берди:

— Ада, бизга берилган таътил чўзилиб кетди. У томонларда «ҳа, ҳечқиси йўқ», дейилмайди. Доктор Худоёр ҳам аямайдилар. Акам билан янгамга ижозат беринг, хўп десангиз, келинингиз ҳам бирга кетсин. Мен сал ўзимга келволсам, етиб бораман.

Асадбек бир оз ўйлангандай бўлди, бироқ, аниқ қарорга келмади. Ўғлининг жавоб кутиб, тикилиб ётганини кўриб:

— Ўзлари билан маслаҳат қилай-чи, — деб қутулмоқчи бўлди.

— Ўзлари билан маслаҳат қилманг, — деди Абдул-ҳамид. — Эртага йўлга чиқишса, индинга у ёққа учишлари мумкин. Бўлмаса, яна бир ҳафта йўқотишади.

Асадбек «гапинг тўғри», дегандай ўғлининг бошини силаб қўйди.

— Ада, — деди Абдулҳамид, — Москвалик дўхтир «умид қилинг», деди, а? Агар устозимиз доктор Худоёр бўлганларида «Оллоҳнинг раҳматидан умид қилинг», дердилар. Бир шарафли ҳадис бор экан: Оллоҳ-таоло раҳматини юз қисмга бўлиб, тўқсон тўққизтасини ўзига олиб қолиб, фақат биттасини ер юзига туширган экан. Яралганлар, яъни бутун одамлару жонли зотлар бир-бирларига раҳм қилишлари учун шундай бўлган экан. От туёқларининг боласига тегиб кетишидан қўрқиб, туёқларни кўтариб юриши учун ҳам шундай экан…

Асадбек ўғлига «сен шунақа гапларни ҳам биласанми?» дегандай ажабланиб қаради.

Абдулҳамид отасининг бу қарашидаги яширин маънони уқиб, кулимсиради.

— Доктор Худоёр бизга дунёвий илм берардилар. Бир куни «сиз энг асосий илмдан узоқсиз», дедилар. Биз ажабландик. Шунда ҳадис айтиб бердилар. Абдуллоҳ ибн Мусаввир Ҳошимийдан ривоят қилинган экан: Бир киши Пайғамбаримиз ҳузурларига келиб, «менга илмнинг ғаройибларидан ўргатмоғингиз учун ҳузурингизга келдим», дебди. Шунда унга: «Илмнинг аввалида нима ишлар қилдинг?» дебдилар. У: «Илмнинг аввали нима?» деб сўрабди. «Улуғ ва қудратли Роббингни танидингми?» дебдилар. «Ҳа» деб жавоб берибди.

«Оллоҳнинг ҳаққига нима ишлар қилдинг?» деб сўрабдилар. «Оллоҳ ҳоҳлаганича ишлар қилдим», деб жавоб берибди. Кейин «Ўлимни билдингми?» дебдилар. «Ҳа», дебди у киши.

«Ўлим учун нима ҳозирлик кўрдинг?» дебдилар. «Оллоҳ хоҳлаганича», дебди. «Боргил ва у ерда ҳам шу тарзда давом эт, кейин келсанг, сенга илмнинг ғаройибларини ўргатаман» дебдилар. Бир неча йиллардан кейин у киши яна келганда Пайғамбаримиз унга: «Қўлингни қалбингга қўй, ўз нафсинг учун рози бўлмаган нарсани мусулмон биродаринг учун ҳам рози бўлма, ўзингга раво кўрган нарсани мусулмон биродарингга раво кўргин, мана шу илмнинг ғаройибидир», деган эканлар… — Абдулҳамид толиқиб, кўзларини юмди. Қуриган лабини тили билан намлаган бўлди. Асадбек илиб қолган чойдан қуйиб ичирди. Шундан сўнг Абдулҳамид гапини давом эттирди: — Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз ваъз айтган эканлар: «Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил, — дебдилар у зот, — қарилигингдан олдин йигитлигингни, бир ишга машғул бўлиб қолишингдан олдин бўш вақтингни, фақирлигингдан аввал бойлигингни, ўлимингдан олдин тириклигингни, касал бўлмасингдан олдин соғломлигинг-ни ғанимат бил…» Пайғамбаримиз айтган шу беш нарсада кўп илмлар жам қилинган экан…

Абдулҳамид «мен бу илмларни эгаллай олмадим», деган афсусини тилига чиқармади.

Бунинг ўрнига чуқур нафас олди.

Асадбек ўғлининг армонини англаб, кўнглига малҳам бўлгувчи сўз айтмоқни ихтиёр этди-ю, шундай сўз тилига келмади. Буйруқ беришга, баъзан ҳақоратлашга ўрганиб қолган тил ўз фарзандига тасалли сўзларини айтмоққа ожизлик қилиб қолди.

Умри кузагининг адоғига етиб қолганини англаб етган Абдулҳамид ёлғиз қолган кезлари ўй ўйлаб ота-онасига баъзи гапларни айтмоқликни истарди. У онасини қандай овутишни билмасди. Оналик бахти нималигини энди кўраман, деб турган аёл кулфат бўронига дуч келганда уни қандай юпатиш мумкин?

«Ойижон, мендан рози бўлинг. Сиздай онага ўғил қилиб дунёга келтиргани учун Оллоҳга ҳазор-ҳазор шукрлар айтаман. Сизнинг хизматингизни қилиш қисматда йўқ экан… Худо сизга сабрни мўл-мўл қилиб берган. Ойижон, келинингизнинг боши қоронғу, агар Худо қиз берса унга «Ёдгора» деб исм қўйманглар. Ўзингизга ўхшасин, «Манзура» деб қўйинг… Келинингиз истаган ерида яшасин. Турмуш қурсин, мени деб ёлғиз ўтмасин, гуноҳ бўлади…»

Абдулҳамид шунга ўхшаш аллақанча гапларни ҳозирлаб қўярди-ю, онаси кириб келиши билан ўйлари буғ каби кўтарилиб кетарди. Бу гапларидаги ҳар бир сўз заҳарли ўққа айланиб, онаси юрагига санчилиб, уни яралаб, беадоқ азобларга гирифтор этмоғига ақли етарли.

Она ўғлини қучоқлаб, ўпиб, кўз ёш тўкарди.

Ўғил онани қучоқлаб, ўпиб, кўз ёш тўкишдан ўзини тиярди…

Дунёга келганида олам-олам қувонч бахш этган фарзанд онасини олам-олам андуҳи фурқат денгизига ғарқ қилиб, тарки жон қилишга ҳозирланарди.

Абдулҳамид айниқса отасига кўп гапларни айтмоқни истарди. У отаси ҳақидаги мишмишларга унча ишонмаса ҳам, бу бойлик, бу эътибор ҳаромлик сойининг оқавалари эканига ақли етиб турарди. Хорижга кетмасидан аввал, айниқса доктор Худоёрнинг қаноти остига ўтмасидан олдин бу бойлик, бу шон-шуҳратни Худо томонидан берилган табиий неъмат деб биларди. Кейин-кейин Худо эмас, шайтон алайҳилаъна мукофоти эканини англай бориб, кўп сиқилди. Ўғил ҳаддида туриш унинг учун ғоят оғир кечди. Унинг руҳи икки ўт оралиғида жизғанак бўлди. Шайтоннинг мукофотларидан шодон яшаганликлари эвазига Яратганнинг ажри ҳалитдан берила бошлаганини Москвадаги турмада ўтирганидаёқ ҳис этди у.

Абдулҳамид отасига айтар сўзларини Муҳиддин ота воситасида етказмоқни хаёл қилди.

Муҳиддин ота кирганида у ўзини анча енгил ҳис этарди. Худди доктор Худоёр ҳузурида руҳига қувват олгандай.

Асадбек ўғлини юпатувчи сўзларни излаб ўтирганида Муҳиддин ота кириб, мушкулини осон этди.

— Ада, ишингизга бораверинг, бугун анча тетикман. Отам билан гаплашиб ўтираман, — деди Абдулҳамид жилмайишга ҳаракат қилиб.

Жилмайишга уринган лаблар билан ҳаёт нури сўнаётган кўзлар орасидаги масофа жуда қисқа, ота билан фарзанднинг айрилиқ онлари эса бундан-да яқин эди. Асадбекнинг ғаш кўнгли ниманидир сезгандай бўл- ди-ю, лекин айрилиқ омбури ишга киришганини идрок эта олмай, ўғлининг гапига ишонди. Ҳовлига чиққанида Манзуранинг одатдагидай «аҳволи яхшими?» деган савол назари билан қаршиланди.

— Ишга бориб келаверинг, деяпти, бугун анча тетик, а? — деди Асадбек.

Бир неча дақиқа аввал ўғлининг ҳузуридан чиққан Манзура унда тетиклик нишонасини кўрмаган бўлса ҳам, эрининг гапига ишонган бўлиб:

— Худога шукр! — деб қўйди.

Ҳакимлар айтадиларки: тўрт нарсанинг қадрини тўрт киши билгай: ёшликнинг қадрини ёши ўтиб қолганлар, тинчлик-хотиржамлик қадрини бошига бало тушганлар билади. Соғлиқ саломатлик қадрини хасталаниб, ҳеч нарсага ярамай қолганлар, тириклик қадрини ўтганлар билгайлар. Агар буларга қўшимча жоиз бўлса, фарзанд қадрини фарзандининг сўнгги нафасларини кузатаётганлар билади, демоқлик балки мумкиндир?

Асадбек Зайнабни шармандали ҳолда учратганида отиб ташланган йигит ҳам кимнингдир фарзанди эди. Ҳосилбойвачча, Элчин ҳам… Элчинга рўпара қилинган Шилимшиқ ҳам, ўлимга ҳукм қилиниб, тирик қолган Жамшид ҳам… Ўз ўғлининг қайғусига банди Асадбек буларни ўйламасди. Жалилнинг «Худодан қайтибди», деган гапи ҳам қулоғи остида жарангламай қолган. Бу кўргуликни Худодан эмас, Хонгирейдан кўради. Ундан ўч олиш режаларини тузади. Баъзан инсоф уйғонган пайтларида эса «ўғлим тузалиб кетса бас, ҳеч ким билан ҳисоб-китоб қилмайман», деб ўзича онт ичади.

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК

 

Читайте на 123ru.net

Другие проекты от 123ru.net



Архангельск

Архангелогородцев и гостей города приглашают посетить мероприятия фестиваля «Гармоничная Россия»



Мода

Dior Resort 2025






Новости 24 часа

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде



Game News

В новом трейлере Indiana Jones and the Great Circle Индиана спускается на корабле с горы



Москва

Попурри мелодий и дух патриотизма: военный оркестр в парке «Кузьминки» отметил День России



News Every Day

Kai Havertz’s fiancee Sophia stuns in see-through outfit on hen weekend as fans say Arsenal star is ‘so lucky’



Настроение

Утро нового лета....



Москва

Москвичам помогут узнать о сентябрьских выборах депутатов



Николай Цискаридзе

Цискаридзе впервые высказался о Волочковой



Москва

Депутат Госдумы Ирина Роднина посетила детский лагерь «Солнышко» в Лобне



WTA

Александрова вышла во второй круг турнира WTA в Хертогенбосе



Москва

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!



Россия

Попурри мелодий и дух патриотизма: военный оркестр в парке «Кузьминки» отметил День России



Симферополь

Музыкально-поэтический вечер «Жизнь не кончена, песня не спета»



Москва

Попурри мелодий и дух патриотизма: военный оркестр в парке «Кузьминки» отметил День России



Москва

Собянин: Более пяти тысяч семей в СВАО получили новые квартиры по реновации



Москва

Попурри мелодий и дух патриотизма: военный оркестр в парке «Кузьминки» отметил День России



Другие популярные новости дня сегодня


123ru.net — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 123ru.net.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.



Новости 24/7 Все города России




Загрузка...


Топ 10 новостей последнего часа






Персональные новости

123ru.net — ежедневник главных новостей Вашего города и Вашего региона. 123ru.net - новости в деталях, свежий, незамыленный образ событий дня, аналитика минувших событий, прогнозы на будущее и непредвзятый взгляд на настоящее, как всегда, оперативно, честно, без купюр и цензуры каждый час, семь дней в неделю, 24 часа в сутки. Ещё больше местных городских новостей Вашего города — на порталах News-Life.pro и News24.pro. Полная лента региональных новостей на этот час — здесь. Самые свежие и популярные публикации событий в России и в мире сегодня - в ТОП-100 и на сайте Russia24.pro. С 2017 года проект 123ru.net стал мультиязычным и расширил свою аудиторию в мировом пространстве. Теперь нас читает не только русскоязычная аудитория и жители бывшего СССР, но и весь современный мир. 123ru.net - мир новостей без границ и цензуры в режиме реального времени. Каждую минуту - 123 самые горячие новости из городов и регионов. С нами Вы никогда не пропустите главное. А самым главным во все века остаётся "время" - наше и Ваше (у каждого - оно своё). Время - бесценно! Берегите и цените время. Здесь и сейчас — знакомства на 123ru.net. . Разместить свою новость локально в любом городе (и даже, на любом языке мира) можно ежесекундно (совершенно бесплатно) с мгновенной публикацией (без цензуры и модерации) самостоятельно - здесь.



Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Составлен ТОП-3 регионов-лидеров по числу пунктов приема вторсырья





Путин в России и мире
Москва

Путин приехал на Смоленскую площадь для встречи с руководством МИД РФ


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

МИД Белоруссии назвал слова Пашиняна о Лукашенко "недальновидной позицией"




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Зеленский: США передадут Киеву новые ЗРК Patriot и «эскадрильи истребителей»


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Ирина Аллегрова

Ирина Аллегрова назвала себя Родина-Мать в День России



Москва

Объём столичных закупок у малого бизнеса составил 227 млрд рублей с начала года

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net