Фаластин Ўзбекистонга қарши ўйинда тарихий натижа кўрсатди!
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Фаластин ҳамда Ўзбекистон баҳсида сенсацион натижа қайд этилди. Майдон эгалари ўз тарихида илк марта Ўзбекистон дарвозасини ишғол этиш билан бирга рақиблари устидан тарихий ғалабани ҳам қўлга киритишди.
«D» гуруҳидан ўрин олган Сингапур ҳамда Яман баҳсида эса жанговар (2:2) дуранг қайд этилди.
Фаластин – Ўзбекистон 2:0 (0:0, 2:0)
«Файсал Ал Ҳуссайни» стадиони.
Голлар: Одай Даббаҳ 60, – 1:0. Ислом Батран 84, – 2:0.
Фаластин: Рами Ҳамада, Муҳаммад Рашид, Ёсир Ҳамид, Мусаб Баттат, Тамир Сейам, Одай Даббаҳ (Ислом Батран, 83), Абдаллаҳ Жобир, Абдаллатиф Ал Баҳдари, Маҳмуд Вади (Солиҳ Чиҳадеҳ, 64), Натми Ал Бадави, Муҳаммад Дарвиш.
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Одил Ҳамробеков, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов (Темурхўжа Абдухолиқов, 83), Икром Алибоев (Санжар Шоаҳмедов, 62), Қувондиқ Рўзиев (Достонбек Ҳамдамов, 62), Элдор Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Вади 19, Егор Кримец 30, Муҳаммад Дарвиш 64.