Гольф мусобақаси пайтидаги чақмоқ чақишидан бир неча киши жароҳат олди (+фото ва видео)
АҚШнинг Атланта штатидаги Ист-Лейк клубида профессионал гольфчилар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда. Бугунги баҳслар вақтида шамол кўтарилиб, момоқалдироқ гумбурлади ва майдондаги дарахтларнинг бирига чақмоқ уриши натижасида ёнғин келиб чиқди.
Ноқулай об-ҳаводан сақланиш мақсадида дарахт панасига ўтган мусобақа кузатувчилари чақмоқ зарбидан турли кўринишда тан жароҳат олишди. Манбага кўра, 6 киши жабр кўрган ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда жабрланганларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани ҳақида айтилмоқда.