ТОШКЕНТ – “Қурилиш объектлари тегишли тартибда ўраб олинмагани учун болалар майдони чанг ва ахлатга тўлган” (ВИДЕО)
ЧИРЧИҚ. “Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Амир Темур кўчасида жойлашган “Нептун” болалар майдони эътибор ва ёрдамга муҳтож. Гап шундаки, болалар майдони атрофида жадал қурилиш ишлари кетмоқда. Аммо қурилиш объектлари тегишли тартибда ўраб олинмагани сабаб болалар майдони чанг-тўзон ва ахлатга тўлмоқда. Аввало, қурилишга масъул ташкилотлар объектлар атрофини тегишли тартибда ўраб олсин. Болалар майдонини тозалаш ва кичкинтойлар ўйнаб дам олиши учун муносиб шарт-шароит яратишда ҳам ёрдам кутиб қоламиз”.
(Бу хабар Озодликка 15 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!