Бухорода Миллий гвардия зобити 8 ёшли чўкаётган болани қутқариб қолди
Бухорода Миллий гвардия зобити 8 ёшли боланинг ҳаётини қутқариб қолди. 2011 йил Андижонда туғилган Р.М. Бухоро вилояти Когон туманидаги Баҳовуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси ҳудудида жойлашган «Биби Орифа» масжиди ҳовлисида ўйнаб юриб, у ердаги ҳовузга тушиб кетади. Боланинг жон ҳолатда сувдан чиқишга интилишига қарамай чўкиб бораётганини кўрган Миллий гвардиянинг Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси 5-алоҳида отряди 1-гуруҳ сафдор ходими Дадахон Хўжаев ўзини сувга ташлаб, 8 ёшли болани қутқариб қолди. Бу ҳолат назорат камерасида кўринган.