Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик камари учун жанги тасдиқланди ва бўлажак тўқнашув Тошкентда ўтказилиши мумкин (+фото)
Панамада Муроджон Аҳмадалиев ва Даниэль Роман ўртасидаги жангни ташкил этиш ҳуқуқини берувчи промоутерлик савдолари ўтказилди, дея хабар беради Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.
Ушбу савдода Муроджон Аҳмадалиевнинг компанияси – «Мир Бокса» ютиб чиқди. Энди мазкур чемпионлик жангини «Мир Бокса» ташкил этадиган бўлди.
Ҳозирча жанг санаси ва манзили номаълум. Аммо, компания олдида учта вариант бор. Улар – Лос-Анжелес (19 сентябрь), Тошкент (21 сентябрь) ва Санкт-Петербург (28 сентябрь) шаҳарларидир.
WBA қоидаси бўйича баҳс 30 сентябрга қадар бўлиши лозим.