КУН КУЛГИСИ…
* * *
Ота ўғлига маслаҳат беряпти:
— Билиб қўй, ҳамма қизлар ҳам биринчи кўришдаёқ севиб қолиш деган гапга ишонавермайди.
— Нега?
— Чунки, бир кўришда эркакнинг қанча маош олишини аниқлаб бўлмайди.
* * *
— Одамга дўзах нима эканини тушунтирмоқчи бўлсангиз, сув қайнаб турган қозонлар ҳақида гапириб ўтирманг.
— Нима ҳақида гапирай?
— Тиш дўхтиридан гап очинг, дарров тушуниб олишади.
* * *
ЭЪЛОН:
«Талабалар оиласи зудлик билан ишлатилган, яхши ҳолатдаги музлаткич сотиб олади. Бўм-бўшини таклиф этманг!»
* * *
Компьютерчи йигит жониворларни севарди. Бир куни севган қизини уйига олиб келиб хонадони билан таништиряпти:
— Манави уйчада итим яшайди. Мана бу қафасда тўти яшайди…
Охирида дискетни қўлига олди-да, деди:
— Бу ерда эса вирусларим истиқомат қилишади.
* * *
— Кечирасиз, банкингиз ваъда эвазига кредит бера оладими?
— Ҳа.
— Қайтармасдан қочиб кетсам-чи?
— Худонинг ўзи жазо беради сизга.
— Қачон?
— Мана, келаси ойнинг учинчи санасида қайтармасангиз, эртасигаёқ Яратганнинг ҳузурида ҳозир бўласиз.
* * *
Театр ечиниш хонасида.
— Сизга дурбин керакми?
— Йўқ, менинг кўзойнагим бор.
* * *
Мухбир милиционердан сўради:
— Нега таёқчангизга оқ ва қора йўллар чизиб қўйилган?
— Ҳайдовчилардаям ҳар доим нақд пул бўлмайди-ку!
* * *
Максим Галкин Филипп Киркоровдан сўради:
— Сени пародия қилсам майлими?
— Агар Алла Пугачёва қарши бўлмаса, бемалол уйланавер!
* * *
Лофчи овчилар суҳбатидан:
— Мана шу пичоқни бармоқларимга яқин олиб келсам бас, қон тирқираб оқа бошлайди.
— Э, манави тўппончам йигирма чақирим наридаги нишонни ура олади.
— Менинг итим зўр! Идишдаги сутга сув аралаштириб қўйсам, сутни ичади-ю, сувни идишда қолдиради.
* * *
— Эргашой, қачон рашк қилишни йиғиштирасан-а? Жонга тегиб кетди-ку!.. —
— Нима?.. Яна мени Эргашой деб чақиряпсизми?..