Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek





160*600

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Актуальные новости сегодня от ValueImpression.com


Опубликовать свою новость бесплатно - сейчас


<
>

ШАЙТАНАТ… (93-қисм)

 

 

* * *

 

Тонг қиличи ғолиб келиб, туннинг икки қоши орасини поралади.

Икки қария намозни ўқиётганида Асадбекда ҳам ибодат қилмоққа майл уйғонди. Уйда ёлғиз қолганида, азон товшини эшитганида шундай ҳис уйғонарди. Ҳозир унинг вужудида ғалати куч қўзғолиб, туришга мажбур этди. У таҳорати бўлмаса-да, намоз ўқишни билмаса-да, Абдураҳмон табибнинг орқасида намоз ўқиётган Муҳиддин отанинг ёнидан жой олди. Намозхонлар турса турди, рукуга борса, руку қилди, саждага бош қўйишганда у ҳам жойнамозга бош қўйди. Ана шунда кўкрагида бир ўксик уйғонди.

Зое кетган умрига аза очиб, йиғлагиси келди.

Саждага бош қўйгунча бошқа одам эди.

Саждадан бош кўтарганида у бўлак инсон боласига айланди.

Ҳар бир нарсада занг бор, қалб нурининг занглаши — тўқликдир, дейдилар. Ҳозир холис ихлос билан саждага бош қўйганида ўша занг тўкилдими — Худо билади.

«Диллардаги кибр-ҳавони кетказишга қараганда тоғни игна билан ағдариш осонроқ», дейдилар. Аммо Оллоҳ истаса бу мушкулотни осонлик билан ҳал этади.

Намоз ўқиб бўлингач, аввал Муҳиддин ота, сўнг Асадбек турдилар-да, кўрпачалар тўшалган хонага ўтдилар.

Абдураҳмон табиб эса ўрнидан жилмади. Унинг одати шу: Яратган билан хаёлан гаплашади. У бу одатини ҳеч қачон канда қилмаган. Бугун ҳам муножотини бошлаб, меҳмонларнинг туриб кетганларини ҳатто сезмади ҳам. Вужуд қаригани сайин ақл кучга кириб боради, деб бежиз айтишмаган. Абдураҳмон табибнинг муножотини тинглаган ҳар бир кимса бу ҳақиқатга яна бир карра амин бўлади.

Авваллари, ёшлик чоғларида душманларга, уларни қақшатган қизил золимларга жазо беришини сўраб илтижо қилди. «Ал қасосул мин-ал Ҳақ». Қасос — Ҳақдандир. Абдураҳмон табиб аввалига нима учун кофирлар қўли баланд келаётганидан ажабланди. Ҳатто баъзан шайтон алайҳилаъна васвасасига учиб, «Агар кофирларни жазолай олмасанг қандай қодир Худосан!» (Астағфируллоҳ!) деган вақтлари ҳам бўлди. Кейинчалик ояти каримада зикр этилмиш «Куфр йўлини тутган кимсалар уларни тек қўйганимизни ўзлари учун зинҳор яхшилик деб ҳисобламасинлар. Биз уларни фақат гуноҳлари кўпайиши учунгина муҳлат берамиз. Улар учун хор қилгувчи азоб бордир», деган Ҳақиқатни англаб етди. Яна энг муҳим бир нарсага — «Оллоҳ нима сабабдан бу юртни кофирлар зулми остида эзилишига қўйиб берди?» деган саволга жавоб топди. Жавоб оддий эди — қавм Оллоҳдан узоқлаша бошлади. Шайтон ғолиб мамлакатда кофирлар ўзларини дарё сувидаги балиқдек ҳис қилиб, яйрадилар. Кофирлар зулмидан қутулмоқнинг йўли бир — Оллоҳга яқинлашиш, Оллоҳга қайтиш!

Кейинроқ ғанимларга инсоф тилади.

Ҳар инсоф тилаганида бир воқеа эсига тушади.

Қишлоқни қизиллар босди. Улар қишлоқ аҳлининг тарихини кимдандир билибдилар. Тарих шуки, уларнинг қабиласи юз йиллар муқаддам урушдан безиб, тоғ ошиб келишган. Бу қабиланинг ғоят катта бойликка эга экани ҳақида ривоятлар юради. Аслида бу ривоят эмас, ҳақиқат эди. Чиндан ҳам уларнинг катта бойликлари мавжуд, лекин унинг қаерга яширингани қаттиқ сир сақланарди. Қабила ўтроқ бўлиб, қишлоқ вужудга келгандан сўнг ҳам бойлик сарф қилинмади. Айримлар «Эзилиб ишлайверамизми, ота-боболардан қолган бойликни улашинг», дейишганда оқсоқол вазмин туриб «Агар меҳнат билан яшашни чумолидан ўрганинг, десам сизларга уятдир. Агар бу насиҳатга амал қилмасангиз икки карра уятдир», деб можарога якун ясаган экан. Бойлик юртга қайтиб борилгандагина сарф этилсин, деган васиятга барча авлод содиқ келди. Ана шу бойликнинг исини олган шўролар кексаларни сиқувга олдилар. Ана шу онда Ислом лашкарлари ҳужум қилиб, улар Оқсоқолнинг қўрғонида қуршовда қолдилар. Ислом лашкарлари кексаларни асраб қолиш мақсадида «уларни озод қилинглару кетинглар» деб шарт қўйдилар. Қизиллар «кечаси кетамиз» дейишди. Кетишгандан сўнг қарашсаки, бойлик қаердалигини айтмаган қарияларнинг бошларини жодида бир-бир узишибди…

… Ўшанда қариялар Худога нола қилиб золимларга инсоф тилашгандир…

Дев аканинг онаси ҳам тилагандир.

Тиллани деб қанча жонлар қурбон бўлди.

Ҳамма мамлакатларда, ҳамма замонларда бунга ўхшаш воқеалар юз берган.

Аслида олтиннинг ранги сариқ эмас, тўкилган қонларга мос — қизил бўлиши керак.

Абдураҳмон табиб ҳар субҳи содиқда Оллоҳдан бандаларига имон тилайди, ҳидоят тилайди, дил қулфларини очмоқликни сўрайди…

Ташқарида аёл кишининг овози келиб Абдураҳмон табибнинг хаёли бўлинди. Муножотини ниҳоясига етказиб, юзига фотиҳа тортди-да, ташқарига чиқди. Эгнига қора духоба камзул кийган кампирга қараб:

— Яна келдингизми, синглим? — деди норози оҳангда.

— Берган дорингизни ичиб бўлдим, — деди кампир айбдор одам овозида.

— Ичиб бўлибсиз, яхши. Энди дам олинг.

— Табиб оғажон, сиз ҳамма нарсани биласиз, айтинг, бир ой ичида ўлиб қолмайманми?

— Буни Худо билади.

— Сиз ҳам биласиз. Айтинг бир ой…

— Бир ойда нима қилмоқчисиз?

— Мен ҳеч нарса қилмайман. Менга қолса, вақтим битган бўлса, ҳозир ҳам тайёрман. Лекин… ўғлим тўй қилмоқчи. Мен ўлиб қолсам, тўйга атаганини азага ишлатиб, совуради. Нима бўлса ҳам тўйдан кейин ўлай.

— «Кулли нафсин зойиқатул-мавта»*, — деди табиб. Ояти кариманинг маъносини тушунмаган кампир «Табиб дуо қилди», деб унга миннатдорчилик билдирди.

Абдураҳмон табиб хос хонасига кириб қоғозга бир сиқим қуритилган кўкат солиб чиқди-да кампирга узатиб:

— Қайнатиб ичинг. Худо хоҳласа ўғлингизнинг ҳамма тўйларини кўрасиз, — деди.

— Ўригимизга ола ҳакка қўниб қақиллаяпти-да, — деди кампир хавотири боисини баён қилиб.

— Бидъатларга ишонманг, одамлар айтаверади.

— Ота-онам ҳам тушимга киряптилар.

— Бидъатга ишонманг, дедим-ку! — деди табиб жаҳл билан. — Боринг, яна икки йил яшайсиз.

Кампир «Ҳазиллашяпсизми?» дегандай қараб турди. Табибнинг қараши жиддийлигини кўриб, уни дуо қила-қила кетди.

— Одамлар қизиқ-да, — деб ўйлади Абдураҳмон табиб, унинг изидан қараб. — Икки кундан кейин ўласан, десам ишонмайди, қарғаб-қарғаб кетади. Икки йил яшайсан десам ишонади, дуо қилади. Жаноб Расулуллоҳ «Ўнг томонимга салом бериб чап томонимга салом беришга улгураманми-йўқми, билмайман», деганлар. Пайғамбар билмаган нарсани табиб қандай билсин…

 

 

***

 

 

Жалил тилла тангага кетгач, Абдураҳмон табиб муолажа бошлади. Аввал эски қонни эслатувчи қўланса дорини ичирди. Сўнг бир коса қайнатма шўрва келтирди. Шўрвани ичиб бўлгач, Асадбекни пўстинга ўраб қўйди. Асадбек шу даражада терладики, умри бўйи бунақа ҳолга тушганини эслолмайди. У еттита илонни еб семирган илон шўрвасини ичганини билмади. Шўрвага илон солинганини билса, балки ичолмас ёки қайт қилиб ташлаган бўларди. Муҳиддин ота билан очилиб гаплашаётган, Асадбекка қарагани ҳамон тундлашадиган табиб «ич», деди, тамом — бажарди.

Тонгда енгиллашиб турди. Худди дарддан буткул фориғ бўлгандай туюлди. Намоздан кейин эса руҳи ҳам тетиклашди.

Абдураҳмон табиб кампирни кузатиб киргач, ўрнидан туриб салом берди.

— Кўринишингиз, Худога шукр, дуруст, — деди Абдураҳмон табиб, саломга алик олиб.

— Тузалиб қолганга ўхшайман.

— Оллоҳ шифо берсин. Аммо тузалишингизга фурсат бор. Бу хасталик хийла ўжар.

— Ўғлингизнинг тўйигача тузалиб кетасиз, иншооллоҳ, — деб гапга қўшилди Муҳиддин ота. Сўнг қўшиб қўйди. — Одамзотнинг фарзанди тўйини кўриш умидида яшамоғи гўзал ҳол-да!

Унинг кейинги гапи оҳангида фарзандсиз ўтаётганидан бир афсус, бир армон бор эди.

Табиб буни сезиб гапни бурди:

— Ҳозирги кампирни айтасизми?

— У чиндан ҳам икки йил яшайдими? Ўғлининг тўйини кўрадими? — деб қизиқди Асадбек.

Абдураҳмон табиб жилмайди. Унинг бу жилмайишида хурсандлик ёки қувлик эмас, изтироб бор эди.

— Буни Оллоҳгина билади. Хаста ҳали тирик экан, тузалишига Оллоҳдан умид бор. Баъзан бировнинг кўнглини кўтараман, деб гуноҳга ботаман. Шунда ҳазрат Навоийни ёдлайман:

Эй ғофилу ғафлатқа вужудинг мағлуб,

Мажмуи ёмонлиғ назарингда марғуб.

Бординг дағи келмадинг бу эрди матлуб,

Ёлғонларинг ичра йўқ эди мундин хўб…

Одам бу дунёга ўлиш учун келади. Харобага айлантириш учун қуради. Шу ҳақиқатни тушунтиришим қийин.

Нонуштадан олдин Асадбекка яна кечаги қўланса доридан берди. Нонуштадан сўнг эса юмушлари борлигини айтиб, узр сўради. Шу кетганича пешинда бир кўринди.

Меҳмонларни чоғроқ, ойнаванд хонага таклиф қилди. Бу хонада танча ҳозирлаб  қўйилган эди.

Асадбек танчага ўтириб, болалигини эслади.

Танча совуб қолган кунни ҳам ёдига олди.

Отасини олиб кетган кунлари.

Сўнг танча четидаги Самандарнинг мурдаси…

«Ташқарига чиқмай туринг», дегани учун шу уйда ўтирдилар. Эрталаб Асадбекнинг намозга турганидан қувонган Муҳиддин ота унга ибодат қоидаларини ўргата бошлади.

Қўл боғлаб туришни ўргатаётганда табиб кириб, унинг ҳаракатларини кузатди. Сўнг танчага омонат ўтириб, Асадбекка қаради.

— Худога шукрки, дилингиз қулфини оча бошлабди, — деди у мамнунлик билан. — Агар кеча бу биродаримнинг узрлари айтилмаганда сизни боқмас эдим. Мен сизнинг кўзингизда зулм кўрдим. Зулмкор одамлар ҳаётдан бир кун кеч кетганидан кўра, икки кун аввалроқ ўтгани дуруст. Шунда камроқ одамга зулм ўтказади.

— Бўтамни замон йўлдан чиқарди.

— Ундай деманг, иним, ўша замон нима учун сиз билан мени йўлдан чиқармади?

Қуш қаерга ин қуришни билади, а? Демак, яшашдан мақсадини ҳам билади. Наҳотки, жонзотлар орасидаги энг олийи ҳисобланмиш инсоннинг қуш билган нарсага фаҳми етмайди?

— Тақсир, — деди Муҳиддин ота. — Сизга учратгани учун Оллоҳга шукр. Худо хоҳласа ҳам тан хасталиги, ҳам руҳ хасталигига шифо топажакмиз.

— Бир нарсани аниқ фаҳм этинг, иним, — деди табиб Асадбекка. — Кимки ҳийлаи тадбирни ташласа, яхши ҳам тинч яшайди.

Табиб шундай деб яна ҳовлига чиқиб кетди.

Жалил эртаси кун ҳам келмагач, Муҳиддин ота хавотирланди.

— Хавотирланманг, иним, — деди табиб кулимсираб. — Ҳайим осонлик билан ишонмайди.

Камида уч кун овора қилади.

Шундан кейин Жалилнинг келишини сабр билан кутдилар.

Табиб Жалил келтирган тилла тангани ювиб, артиб чироққа тутди. Олтин товланиб кўзни олди.

Абдураҳмон табиб катта косада тайёрлаб қўйган дори билан кичик эговни олиб келиб, тангани уларнинг кўзи олдида эговлади. Етарли миқдорда эговлагач, олтин зарраларини дорига аралаштириб четга олиб қўйди-да, тангани Асадбекка узатди:

— Олиб қўйинг, иним.

— Сизда қолаверсин, розимиз, — деди Асадбек.

— Йўқ, иним, бу ерда қолмасин.

— Яна бирорта касалга ишлатарсиз?

— Агар лозим бўлса одам жўнатаман.

— Буни сотиб, масжидга ишлата қолинглар, — деди Жалил.

— Масжидга пешона теридан топилган маблағ бўлса, ташлаб кетарсиз…

Хуллас, Абдураҳмон табиб тангани ҳам олмади, «Худо юборган меҳмонлардан пул олсам, қиёматда Оллоҳимнинг кўзига қандай қарайман?» деб «қўл ҳақи», «назир» дейилгувчи пулни ҳам олмади.

Табибнинг маслаҳати билан Асадбек яна бирон ҳафта қоладиган бўлгач, Жалил уйига қайтди.

 

***

 

Муҳиддин ота Асадбекникида узоқ қолмади. Асадбек унинг ёнига икки йигитни қўшиб, «Козловни олиб келинглар», деб тайинлади. Муҳиддин ота қабристон чеккасининг ёниб кул бўлганини узоқдан кўриб, юраги эзилиб кетди. Бу ерда қандай воқеа содир бўлганини ўзича тахмин этди.

Машинадан тушди-да, бир тўп кулга айланган уйи олдида ғарибона туриб қолди.

Яхши-ёмон кунлари ўтган эди бу уйда.

«Қамоқда ҳалок бўлган биродарларим руҳи кезиб юради», деб кўнгли таскин топарди.

Биродарларининг руҳлари чирқирадими энди?

Чархпалакнинг челакчалари анҳордан сув олиб новга тўккани каби фалак гардиши зулмкорларни замин юзига тўкаверади, тўкаверади. Зулм дарёси эса туганмас, қуримас…

Козловдан ҳам ном-нишон қолмаган. У куйиб кул бўлганми ё қочиб қолганми — Худо билади.

Муҳиддин ота бир оз тургач, қорда излар қолдириб қабрлар оралаб юрди. Асадбекнинг отаси ётган қабрга яқинлашиб, тиз чўкди. Тиловат қилди. Хаёлан у билан суҳбатлашди.

Сўнг изига қайтди. Аробага ўтириб, қишлоққа бордилар. У ердагилар уйчанинг ёнганидан бехабар эдилар. Йигитлар Муҳиддин отани қишлоқда қолдириб, қайтишди. Бир ҳафтача туриб Муҳиддин ота ҳам қишлоққа сиғмай қолдими, у ҳам юртига қайтди.

 

***

 

Бир кишилик тор, зах, нимқоронғи қамоқ. Қуёш нури оқиб келиши мумкин бўлган тирқиш ҳам йўқ.

Бу зах хонада соғлом одам хасталикка чалиниши, хастанинг эса ўлими аниқ бўлиши ҳам ҳеч гапмас. Зоҳид бундай хонани энди кўраётгани йўқ. Лекин аввалги кўришлари бошқа, буниси бошқа. Авваллари терговчи сифатида, мажоз билан айтилганда «меҳмон» сифатида кўрар эди. Энди эса ўзи маҳбус, яъни «мезбон». Бу ерда бир кун бўладими ё бир йилми, ёки ундан кўпми — билмайди. Ўзидан олдин бу хона мезбонлари ҳам шундай эди.

Бу совуқ бетон деворлар неча ўнлаб ёки юзлаб одамларнинг оҳу фарёдини ўзига сингдирган. Бу ерда қанча бегуноҳлар нола қилди экан? Девор-ку тош, нолаларга парво қилмайди. Девор ортидаги одамлар-чи? Улар «Шу хонада бегуноҳ одам ётибди», деб ўйлашганми, ачинганми? Зоҳиднинг ўзи-чи? Шундай хоналар ёнидан ўтаётганда нималарни ҳис қилган. Эшик тирқишидан мўралаётган кўзларни кўрарди-ку?..

Мана ҳозир у хона ўртасида қўлларини орқага қилиб турибди.

Шу девор ортида ҳовли бор, унинг ортида эса кўча, дарахтлар… Булутлар билан олишаётган офтоб. Минг турли қайғу ёки минг турли бахт билан юраётган одамлар.

Қайғудагилар ҳам, бахтиёрлар ҳам юраётган йўлларидан сал наридаги ертўлада маҳбуслар ётганини билмайди. Билса ҳам эътибор бермайди. Балки ҳозир шу кўчадан Зоҳиднинг қишлоқдан келган отаси ёки онаси ўтиб бораётгандир, балки хотини кечки овқатга кечикмай деб шошилиб кетаётгандир…

Кечки овқатга Зоҳид бормайди. Нонуштага ҳам… Хотини дастлаб хавотир олмайди…

Кейин…

Кейин нима қилади? Қайга боради?

Ишхонасига келади. Биров «Билмайман», дейди, биров «Фалончига учранг», дейди.

Фалончи пистончига юборади. Пистончи эса «Эринг порахўр», дейди. Хотини ишонадими?

Йўқ, ишонмайди. Маошдан маошга аранг етиб боришади-ку, ахир. Балки… Хотини бошқа нарсани ўйлар? Пораларни олиб, ўйнашига ишлатар, дер?.. «Э, йўқ, бунақа ўйламайди, менга ишонади…»

Хаёлларига эрк берган Зоҳид адашаётган эди. Унинг аҳволидан хабар топган Саид Қодиров «Эрингиз шошилинч сафарга кетди, қишлоққа бориб турар экансиз», деб хотини билан боласини жўнатишга улгурган эди. Бергер эса эгасиз уйнинг қулфини буздириб очиб, тинтиб чиқиб кетган эди.

Дил доғланган, бардош боғланган.

Бу дунёда қаҳрамонлик кўрсатиш зарур эмас, аммо аблаҳлик қилмаслик шарт, деган ақида асосида улғайган, шу ақида билан яшаётган Зоҳид тамоман гангиб қолди.

Ёруғлик билан қоронғулик чегарасини аниқ белгилаш мумкин бўлмаганидек, у адолат билан адолатсизликнинг чегарасини тамоман йўқотди. Бундай чегара борми, бўлганми — билмай ҳам қолди.

«Шариф Намозовни қамаш, қамоқдан чиқариш ҳақидаги қоғозларда менинг имзом йўқ эди. Уни фақат сўроқ қилганман. Нима учун менга айб қўйишяпти? Намозов нима гуноҳ қилган? Москвадан келишган бўлса — иш жиддий. Винзавод масаласи бўлса керак. Винзавод титилса — Асадбекнинг тагига сув кетади. Мақсад винзавод бўлса, мени нима учун тиқиштиришади? Бу кимнинг иши? Асадбекларникими? Мен уларга халақит бермай қўйдим-ку? Ё бир одамни емиш қилиш керак бўлса прокуратурадагилар мени рўпара қилишдими? Мен улар учун кимман? Ҳеч кимман! Ҳали бир ишни қойиллатганим йўқ…»

Орадан қанча вақт ўтди, билмайди. Тун кирдими, йўқми — буни ҳам билмайди. Кўзлари ўнгида ҳаммаёқ хира. Бу хона ичра эмас, гўё дунё ичра ёлғиз. Ҳеч кимдан нидо йўқ. Фақат тор кўкрагига банди юраги беҳаловат тепади. Тепиб-тепиб кўкрак қафасини синдириб қочиб кетгиси келади. Ўзини ҳимоя этолмайдиган бу вужудни тарк этгиси келади.

Эти жунжикди. Дарахтларни кўргиси келди. Беғубор осмонни, қуёшни қўмсади. Худди уларни минг йиллардан бери кўрмаётгандай соғинди.

«Ой бўлишни хоҳлайсанми ё қуёшми?»

Бу овоз қайдан келди?

Акасининг овози. Болаликдаги беғубор, масъум овози…

Зоҳид гангиб турган пайтда овоз такрорланди:

«Ой бўлишни хоҳлайсанми ё қуёшми?»

— Қуёш бўлишни… — Бу кичкина Зоҳиднинг овози.

— Қара, ой чиройли-ку?

— Қуёш эса иссиқ. Сиз ой бўла қолинг.

— Мен қуш бўлгим келади.

— Нега?

— Маза қилиб учаман. Учавераман.

— Мен ҳам учаман.

— Йўқ, сен қуёш бўла қол. Мен сенинг атрофингда учаман. Осмонда иккаламиз бўламиз…

«— Осмонда қузғунлар ҳам бор.»

«— Осмонда қора булутлар ҳам бор…»

Бу кимнинг овози?

Болалик хотираларига муҳрланган ўша суҳбатда «қузғунлар, қора булутлар» йўқ эди.

Буни кейинроқ англашган. Айниқса ўша айрилиқдан кейин… Ўша машъум воқеадан сўнг Зоҳид акаси билан ғойибона кўп гаплашди. Жисман ёлғиз қолган кечаларда руҳан акаси билан бирга эди. Фақат… уйланганидан сўнг бу жараён камайди.

Судда ўртоқлари ёлғон гапиришганда акаси билан тун бўйи суҳбат қурган эди.

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК

 

 

Читайте на 123ru.net

Другие проекты от 123ru.net



Архангельск

В Архангельске подвели итоги III Всероссийского форума «Арктика. Лёд тронулся»



Здоровье

Скидки на звуковые щетки и зубную пасту для детей от компании "Ревилайн" до 6 июня 2024 года






Новости 24 часа

"Святой Ленин" спасает мир и возглавляет "восстание ИИ машин... хороших по существу". 8 серия, СЕРЬЁЗНЫЕ НОВОСТИ.



Game News

Ubisoft adds another studio to what seems like an increasingly desperate effort to finally get Prince of Persia: The Sands of Time Remake finished



Москва

Пушинка из Космоса спасёт либо снесёт США? Научные важные данные. Проект «Святой Ленин».



News Every Day

England vs Bosnia & Herzegovina: Three Lions face Dzeko and Co in Euro 2024 warm-up match – stream FREE, TV, team news



Авто

Делу время – ремонту срок. Эксперты обсудили, как ускорить ремонт после ДТП



Москва

В Подмосковье стартовали встречи газовиков с жителями региона



Алла Пугачёва

Внук Аллы Пугачевой хочет сдать бывшую дачу певицы за 200 тысяч рублей в месяц



Москва

Депутат Мособлдумы Андрей Голубев передал лекарства для бойцов СВО



Анастасия Потапова

Потапова о поражении от Свентек на "Ролан Гаррос": организм дал сбой



Москва

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки



ЛокоТех

Работник СЛД «Чита» филиала «Забайкальский» ООО «ЛокоТех-Сервис» принял участие в экологической акции по очистке берега и дна озера Кенон



Симферополь

Арт-знакомство «Искусство должно давать счастье и радость»



Москва

Слушатель из Смоленска выиграл на «Авторадио» «Москвич 3»



Москва

Собянин объявил о начале работы хаба молодежного предпринимательства



Москва

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде



Другие популярные новости дня сегодня


123ru.net — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 123ru.net.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.



Новости 24/7 Все города России




Загрузка...


Топ 10 новостей последнего часа






Персональные новости

123ru.net — ежедневник главных новостей Вашего города и Вашего региона. 123ru.net - новости в деталях, свежий, незамыленный образ событий дня, аналитика минувших событий, прогнозы на будущее и непредвзятый взгляд на настоящее, как всегда, оперативно, честно, без купюр и цензуры каждый час, семь дней в неделю, 24 часа в сутки. Ещё больше местных городских новостей Вашего города — на порталах News-Life.pro и News24.pro. Полная лента региональных новостей на этот час — здесь. Самые свежие и популярные публикации событий в России и в мире сегодня - в ТОП-100 и на сайте Russia24.pro. С 2017 года проект 123ru.net стал мультиязычным и расширил свою аудиторию в мировом пространстве. Теперь нас читает не только русскоязычная аудитория и жители бывшего СССР, но и весь современный мир. 123ru.net - мир новостей без границ и цензуры в режиме реального времени. Каждую минуту - 123 самые горячие новости из городов и регионов. С нами Вы никогда не пропустите главное. А самым главным во все века остаётся "время" - наше и Ваше (у каждого - оно своё). Время - бесценно! Берегите и цените время. Здесь и сейчас — знакомства на 123ru.net. . Разместить свою новость локально в любом городе (и даже, на любом языке мира) можно ежесекундно (совершенно бесплатно) с мгновенной публикацией (без цензуры и модерации) самостоятельно - здесь.



Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

"Святой Ленин" спасает мир и возглавляет "восстание ИИ машин... хороших по существу". 8 серия, СЕРЬЁЗНЫЕ НОВОСТИ.





Путин в России и мире
Москва

На ПМЭФ показали проект высокоскоростной железнодорожной магистрали с остановкой в Воронеже


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Лукашенко продемонстрировали сборку фюзеляжей МС-21 на Иркутском авиазаводе, Минск проявляет интерес в работе с ОАК




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Зеленский* определил, где размещать еще не переданные системы ПВО


Навальный в России и мире
Москва

В Москве силовики сорвали вечер памяти Алексея Навального



Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Юрий Башмет

Дети из девяти стран начали обучение в академии Юрия Башмета



Москва

Депутат Мособлдумы Андрей Голубев передал лекарства для бойцов СВО

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net