ГУЛИСТОНДА «ТАТУ» ТАЛАБАСИНИ ПИЧОҚЛАБ КЕТИШДИ…
22 ёшли Асилбек Озодмирза Тошкентдаги ахборот технологиялари университети талабаси эди. Яқинда таътилга чиқиб Гулистондаги ота-онаси яшаб турган уйга келганди. 28 июн куни номаълум кимсалар худди шу квартирада уни пичоқлаб ўлдиришди. Жиноят содир этилган пайт квартирада Асилбекдан бўлак ҳеч ким бўлмаган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ушбу жиноят содир этган кимса ёки кимсаларни қидириб топиш мақсадида суриштирув ишларини олиб боришмоқда.
Биз ҳам ижодий жамоамиз номидан Асилбекнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни изҳор этиб қоламиз!
Асилбекни Оллоҳ раҳматига олсин! Ота-онаси ва барча қондошларига сабр берсин! Омин! Оллоҳу Акбар!