ЎЗБЕКИСТОН – “Автомобиль орқа ойнаcини қорайтирганлик учун тўлов бекор қилинсин”
![ЎЗБЕКИСТОН – “Автомобиль орқа ойнаcини қорайтирганлик учун тўлов бекор қилинсин”](https://gdb.rferl.org/C05EA7E1-2BF0-4251-A815-C27AC19EB77B_w800_h450.jpg)
ЎЗБЕКИСТОН. “Ўзбекистонда автомобиль ойнасини қорайтириш учун йилига жуда катта миқдорда тўлов жорий қилинди. Бу пулни тўлашга ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Ҳаво ҳарорати аномал даражада кўтарилаётган ёз кунларида қуёш нуридан ҳимояланиш учун ойнани қорайтиришга эҳтиёж ортади. Шуни инобатга олиб, машина олд ойналарини қорайтирганлик учун тўловни қолдириш, аммо орқа ойналарни қорайтирганлик учун тўловни бекор қилишни таклиф этамиз. Масалан, қўшни Қозоғистонда ҳам олд ойнани қорайтирганлик учун муайян тўлов белгилангани ҳолда, орқа ойнасини қорайтариш ёки парда ўрнатишга рухсат берилган. Ушбу таклиф билан “Mening fikrim” порталига мурожаат қилдик, аммо таклифимиз олиб ташланди. Бизнингча, оддий халққа машинанинг орқа ойнасини бепул қорайтириш ҳуқуқи берилиши керак”.
(Бу хабар Озодликка 30 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!