Германиялик эркак биров билан «Хай Гитлер!» дея саломлашгани учун 14 ой муддатга қамалди…
Германиядаги Шимолий Рейн-Вестфалияда яшовчи 32 ёшли Саша Крольциг аслида миллатчи гуруҳлар аъзоси ҳисобланади. Яқинда маст ҳолатда бўла туриб кимнидир ҳақорат қилган. Ҳақорати-ку, майли, ўша одамга қўлини баланд кўтарган кўйи «Хай Гитлер!» дея салом берган. Агар саломига худди шундай алик олмаса, пиво тўла кружка билан бошини ёришини айтиб қўрқитган. Жабрланувчи эса дарҳол Дортмунд судига шикоят аризаси билан мурожаат этди. Суд миллатчини 14 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. Унинг ёнида яна бир ҳамтовоғи бўлиб, у ҳам кимнидир фашистларга хос жаргонда ҳақорат қилган экан. Уни суд 3000 евро миқдоридаги жаримага тортди.
Айтишларича, Крольциг бундан бир неча йил олдин ҳам қамалиб чиққан. Унда ҳам йигитни миллатчиликда айблашган.