Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek





160*600

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Актуальные новости сегодня от ValueImpression.com


Опубликовать свою новость бесплатно - сейчас


<
>

ШАЙТАНАТ… (89-қисм)

 

 

* * *

 

 

— Масковда ҳақиқат бор деб ўйлайсизми?

— Менга ҳақиқат эмас, илмий иш учун шароит керак.

— Ҳақиқат йўқ ерда шароит ҳам бўлмайди. Домлангиз бошингизни силагани билан «қора-қуралар насибамизни еб кетяпти», дейдиганлар кўп у ерда…»

Қизиқ, йўл устида айтилган гапни ўшандаёқ унутган эди. Келини эсга солди… Унда Анвар билан пича баҳслашган эди, насиҳат ҳам қилиб эди. Энди келинига нима десин?

Бу гап аъзои баданига титроқ юборди. Келинига норози қиёфада қаради-да:

— Сиз ойим билан ўтира туринг, мен Анварнинг хонасига кирай, — деб уй томон юрди.

Анвар учун ҳам дарсхона, ҳам меҳмонхона вазифасини ўтаган уйга қадам босиб кириб, ўртада тўхтади. Ўзининг куёвлик онлари кечган бу уй деярли ўзгаришсиз.

Фақат… ранглар унниққан. Қайси бир йили чакка ўтганидан шифтдаги фанернинг айрим жойлари тиришган. Уйни қайтадан бўёқдан чиқаришга Анварда қунт ҳам, тоқат ҳам, муҳими — маблағ ҳам йўқ эди.

«Ўзим қараб турсам бўларкан», деб ўйлади Ҳабиб Сатторов.

Қайси бир йили онаси «Укангнинг топиш-тутишида барака йўқ, сен қарашиб тур», деганда «Укам ёш бола эмас. Ҳаракат қилсин. Ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши керак», деб уни ранжитган эди. Мана энди афсусланиб турибди. Энди бу афсусдан не фойда? «Ҳайитгача уйини мойлатиб бераман», деб ҳам ўйлади. Энди уйнинг мойи янгиланди нима-ю, янгиланмади нима? Ҳайитгача Анвар тирилиб келиб ўтирармиди? Ё Хонзодага керакми? У эрининг йили ўтгунча ўтирар, кейин кетар… Кейин Ҳабиб Сатторовнинг ўзи кўчиб келар…

Бир оёғи сингани туфайли каноп билан боғлаб қўйилган, дераза токчасига қадалиб турган стол ҳозиргина ҳовлига чиққан эгасини кутаётгандай мунғайиб кўринди. Хонзоданинг келинлигида тортиқ этилган бу стол меҳмонлар учун ҳам, дарс учун ҳам хизмат қиларди.

Дам ўртага судралиб, дам дераза томонга қўйилавериб оёғи синган бу столнинг «табиби» Анвар ўлимидан уч кун олдин «вақтинча» боғлаб қўйган эди.

Стол устида уч-тўрт китоб, тахлам қоғоз, бир неча турли қалинликдаги дафтар турарди.

Анвар сўнгги марта бу уйдан чиққанида булар сочилган ҳолда эди. Кейин… Хонзода титроқ қўллари билан батартиб ҳолга келтирди.

Стол устида қалам ётибди… худди ҳозиргина ишдан ҳориб ёнбошлагандай… Ёки етим қолганидан бўзлаб, бағрини ерга бериб ётгандай. Шуниси тўғридир… қалам етим… китоб-дафтарлар етим, синиқ оёғи каноп билан боғланган стол, ҳатто уй етим… Фақат етим бола йўқ. Отани соғинувчи, «вой отам»лаб йиғлагувчи фарзанд йўқ.

Хаёлига шу фикр келганда кўзларига ёш қуйилди. Бағри куйиб йиғлади. Нима учун йиғлади? Укасидан зурёд қолмаганиданми? Ёки ўзининг ёлғизлигиданми? Ўз таъбири билан айтганда, «аҳмоқ бўлса ҳам» укаси бор эди. Энди… кўзи ожиз онаси, хотини, икки қизи… «Москвага ёки Англияга бориб ишлайман», деди. Ўзи-ку, бориб келар. Онасига ким қарайди? Хотиними? Қайнона-келин муносабати аниқ-ку?

Ҳа… у ўзининг қисматига ҳам йиғлади. У олимлигини унутиб, одам эканини эслади.

Шунисига ҳам шукр…

Ҳабиб Сатторов унсиз йиғлаган ҳолида бир оз тургач, стол ёнидаги стулга ўтирди. Бир неча дақиқа ҳаракатсиз ўтирди. Китоб-дафтарларига қўл теккизишга ботинмади. Китоб-дафтарлар қўл тегиши билан «Вой, эгам!»лаб дод соладигандай туюлди. Бир оз ҳаракатсиз ўтиргач, қўлига қаламни олди. Қаламнинг баданида тишларнинг изи…

Хаёлга берилиб, беихтиёр қаламни тишлаган ҳолда нималарни ўйлади экан? Балки ўзини қачон, қаерда, қандай осишни ўйлагандир?

Шу фикр хаёлига урилиши билан, қўли титраб, қаламни жойига ташлади. Сўнг дафтарни олиб, варақлади. Айрим сатрларига кўз ташлади. Анвар ҳуснихат эгаси эмасди. Айрим сатрлари ўлаётган одамнинг кардиограммасини эслатарди: дастлабки ҳарфларни ўқиш мумкин эди, сатр охирида ҳарф дегани тўғри чизиққа айланарди.

Ҳабиб Сатторовга бу дафтар илмий ишнинг қораламаси каби туюлиб, айрим сатрлар диққатини тортди. Биринчи синф боласидай ҳижжалаб ўқий бошлади:

«… Бир халқ ўз ихтиёри билан бошқа халққа қандай қилиб қўшилсин? Хўп, номуҳтарам, ноакадемик, ножаноб, балки бу дунёда сизнинг аҳмоқ каллангиз билан фикр юритадиган галварсларга эргашиб каттароқ ёки кичикроқ халқлар қўшилар. Лекин қандай қилиб бир миллат ўз ихтиёри билан бошқа миллатга қўшилсин? Бу ҳолда қўшилгувчида ор-номус бўларми? Миллат — бир динга мансубликми? Бир миллат ўз ихтиёри билан бошқа миллатга қўшилибдими, демак у ўз динидан, ўз имонидан, виждонидан юз ўгирибди. Алқисса: «Ўрта Осиё Россияга ўз ихтиёри билан қўшилди», деган гап ўрта осиёлик мусулмон динидан чиқиб насронийликни қабул этди, дегани эмасми? Шу ёлғонни чинга айлантириб бераётганлари учун валинеъматларидан мукофотлар оладилар. Бироқ, тентакона бу гапга ким ишонади, кимларни ишонтирмоқчи бўлишади. Омиларними? Омиларга бари бир — ким нон берса, кайфини хушласа ўшанга қуллуқ қилаверади. Қорнини тўйғазиб қўйиб, қамчиласа ҳам ғинг демайди. Бунақа оми одам нима — мол нима — фарқсиз. Аммо… (Аммо!) онгли одамлар кўп-ку? Уларни чалғитиш мумкинми?

Одамнинг ўнг елкасида Раҳмон фариштаси, чап елкасида Шайтон боласи туради, дейишади. Балки шундайдир. Лекин менинг назаримда (бунинг тўғри ёки нотўғрилигини Собитхондан сўраб олишим керак!!!) одам ўнгга қараса ҳақиқатни, чапга қараса —алдовни кўради. Одам ўнг томонига бошини бурса, юзига шапалоқ (балки муштдир, Худо уларга инсоф берсин) билан урадилар. Чап томонга бурса, пешонасини силайдилар.

Унинг кўзи ажойиб нарсаларга, «имтиёзлар» деб аталувчи бу дунё жаннатига тушиб роҳат топади…»

Фикр шу ерга етганида сатрлар узилиб, араб ҳарфларида бир нималар ёзиб қўйилган эди.

Агар Ҳабиб Сатторов араб алифбосини билгандами, беадад улуғ ҳикматни ўқир эди.

Дафтардаги:

«Изо, каанам туробу далила қовмин, Саяҳдиҳум ила арзил жияфи»* деган арабий байтнинг Соҳиб Пўлатовга ҳам тегишли эканини англарди.

Ҳабиб Сатторов дафтарни яна варақлаб «жиннихона» деган сўзга кўзи тушиб жумла бошини излади.

«… Мени жиннихонга келтиришди. На иззат, на-да икром, на поёндоз, на-да гуллар бор.

Обрў ҳам шунчалар бўлар-да. Ишончим комилки, агар Нортожиев (яъни Горбачев) жиннихонага ётқизилса, бундан ортиқ обрў ололмайди. Демак, мен обрў жиҳатдан Нортожиев билан тенгман. Орамиздаги фарқимиз, у — профессионал, мен эса келажаги порлоқ ҳаваскор жинниман! Қандай яхши! Келажаги йўқ ёш олим бўлган дурустми ёки келажаги порлоқ ёш жинни аълороқми? Албатта кейингиси — муддаонинг ўзи! Дарвоза тепасига «Ленин биз билан», деб ёзиб қўйишибди. Энди «Бутун дунё жиннилари, бирлашингиз!» деб ёздирамиз. Қизиқ… жиннилар нима учун бирлашишмас экан? Балки бирлашишгандир?.. Ҳа, бирлашганлар! Фақат уларга «жинни» деган унвон берилмаган. Улар — ақлли жиннилар. Биз эса… мен эса… аҳмоқ жинниман. Йўқ, улар жинниларми? Мен жиннихонадаман. Демак, мен уларнинг меҳмониман. Буниси қойил! Лекин… бир кунмас бир кун, биз ҳаваскор жиннилар ҳам бирлашамиз. Сўнг… Хўш, сўнгра нима қиламиз? Ҳа, энг аввали ўзимизни «Ақлли жинни» деб эълон қиламиз. Кейин эркакни хотин, хотинни эса эркак деймиз. «Фалончининг эри туғди» ёки «Фалончининг эри боласини эмизмаётган эмиш…» ёки «Фалончининг эри бошқадан иккиқат эмиш». Зўр-а! Болалар-чи? Туғилган болаларни «буваси», «бувиси» деймиз… Қарабсизки, қиёмат! Энг қиёмати — телевизорнинг ҳамма каналларида фақат «Ўзбекфилм» томошаларини кўрсатамиз.

Қарабмизки, эрталаб наҳорга босмачи, нонуштага босмачи, тушликка ҳам, кечликка ҳам. Заҳартанг қилиб ёки уйқуси қочиб турса ҳам — «Ўзбекфилм»…

Шу ерга келганда Ҳабиб Сатторовнинг тоқати тоқ бўлиб дафтарни ёпди-да, нари сурди.

«Майнавозчилик! — деб ўйлади у. — Умрини шунақа майнавозчилик билан ўтказди.

Жиннихонага ҳам майнавозчилиги туфайли тушган. Ўша ерда ётиб ҳам шу қилиғини қўймаган. Ҳаётга шунақа енгил қараган. Енгил қарагани учун ҳам ҳаётдан осонгина кета қолди. Унинг яшашдан мақсади йўқ эди. Ҳамма фожиа шунда!»

Ҳаётни оддий одам сифатида эмас, олим дунёқараши билан тушунувчи Ҳабиб Сатторовнинг укаси ҳақидаги фикри шундай эди.

«Енгил қарагани учун ҳам ҳаётдан осонгина кета қолди…»

Во ажаб! Ўзини осди, дегани ҳаётдан осонгина кетди, дегани эмас-ку? Тўғри, бир неча нафасда жон чиқади. Лекин бўйнига сиртмоқ солгунча қийналмайдими? Сиртмоққача бўлган соатлар, кунлар, ойлар, балки йиллар азобини ким ҳисоб-китоб қилади?

«Унинг яшашдан мақсади йўқ эди…»

Нақадар хато фикр! Анварнинг мақсади уникидан улуғроқ эди. Ҳабиб Сатторов бу оламда «Ватан озодлиги, ҳурлиги» деган тушунча мавжудлигини ўйлаб ҳам кўрмаган. Шу сабабли ҳам ҳурлик хусусида сатрлар битилган столга тирсагини тираган ҳолда ўтириб, укасини ножўя айблади. Асадбек кейинги пайтларда пухта ўйламай туриб қарорлар қабул қилаётган бўлса-да, Чувринди унинг ҳолатини билгани учун қаршилик билдирмади. «Ғилайни олиб, Масковга жўна», деганида «Ўша ёққа бориш шартми? Агар шарт бўлса, кейинроқ борилса-чи», деб эътироз билдиришга оғиз жуфтлади-ю, ҳожасини ғазабга солмаслик учун тилини тийди.
Асадбекка бўйсиниб йўлга отланди.

Улар сафарга «депутатлар хонаси» орқали чиқишарди. Бу гал ҳам одат канда бўлмади.

Хона бекаси Чувриндини яхши танирди. Аниқроқ айтилса, бу гўзал жувоннинг хона бекаси бўлишида унинг хизмати бор эди. Хона бекаси уларни қаршилаб, учоқ бир оз кечикишини айтди-да, қаҳвахонага бошлади.

Чувринди қаҳвахонада Орзубекни кўриб қувонди.

— Бирга учамиз шекилли? — деди Чувринди у билан кўришгач.

— Агар Москвага бўлса, бирга учамиз. «Ватанимиз юраги»га, — деди Орзубек кейинги сўзларга киноя оҳанги бериб.

Иккита қаҳва келтирган бекачага Ғилай ароқ буюрган эди, Чувринди «Масковга бориб келгунча чидайсан», деб жеркиб берди. Ғилай бундан аразладими ё тор хонада ўтириб сиқилдими, чекиб олиш баҳонасида ташқарига чиқди.

— Бу ҳам ўзларингизданми? — деб сўради Орзубек. — Кўринишидан жаллодга ўхшайди.

— Жаллодлик унинг иккинчи истеъдоди, — деб кулди Чувринди.

— Москвага малака оширишга олиб кетяпсизми ё Бутуниттифоқ ёш жаллодларининг кўрик конкурси борми? — Орзубек шундай деб кулди. Унинг кайфияти яхши эди, шу сабабли ҳазилини давом эттирди: — Шунақа ўтказилса яхши бўларкан. Мана, эшитинг-а: «Алло, биз каллакесарларни излаяпмиз!» Орадан бир ой ўтгач бу ерда янги кўрсатув пайдо бўлади: «Марҳабо, каллакесарлар!»

Чувринди депутатнинг беғараз ҳазилидан кулди. Аслида бу ҳазил эмас, потос боғлаган пичинглардан бири эди. Доимо қовоқ уюб юрувчи депутатдан ҳазил гапнинг чиқиши шимолда лола ундириш каби эди. Унинг ҳазилини ён-атрофидагиларгина тушуниши мумкин эди. Чувринди унинг қилиқларини яхши билгани учун ҳам кулиб қўя қолди.

— Маҳмудбек, кўринмай кетдингиз? — деди Орзубек жиддийлик билан.

— Юрибмиз, ака, тирикчилик.

Орзубек ундан «Ўзингиз ҳам кўринмайсиз», деган лутф кутди, бундай саволни эшитмагач, ўзи муддаога яқинлашди:

— Мен ҳам йўқламай қўйдим, — деди ҳамсуҳбатига синовчан тикилиб. — Бек акангиз «қорасини ўчирсин», деган бўлсалар керак, а?

— Йўқ, ундай эмас, биласиз-ку…

— Биламан. Ўша охирги учрашувда сизлар мени нотўғри тушундинглар. Мени амалпараст деб ўйладинглар. Маҳмуд, ақалли сиз ҳам мени тушунмадингиз-а? Ахир мен мансабпараст эмас, миллатпарастман! Мен миллатим учун жонимни тикканман. Менда миллатим учун жондан бошқа ҳеч нарса йўқ. Молим ҳам, кучим ҳам йўқ. Куч, бойлик сизларда бор. Мен сизларда ҳам миллат туйғуси, ҳуррият туйғуси уйғонса эди, деб умид қилувдим. Сизда шундай туйғунинг учқунини кўргандим. Афсус, адашибман.

— Адашмагансиз. Миллат учун биз ҳам жон беришимиз мумкин, — Чувринди шундай дейишга деди-ю, гап оҳангидаги сохталикни сезиб, ўнғайсизланди.

Депутат бу гапни эшитиб, бошини эгди. Қаҳвадан бир-икки ҳўплади.

— Маҳмудбек, одам бошқаларни алдаган тақдирда ҳам ўзини ўзи алдамаслиги керак.

Мен энди тушуниб етяпман. Одамни ўттиз-қирқ ёшида Ватанни севишга ўргатиш мумкин эмас экан. Агар одамнинг ўзида зўр истак бўлса ўрганар-у, аммо бу туйғуни мукаммал дейиш мумкинмас. Ватан туйғуси она сути билан сингиши керак экан. Хафа бўлманг-у, сизларда она сути билан бошқа туйғу кирган.

Бу гап Чувриндининг ҳамиятига тегди. Ўз онасини, боласига кўкрак сутини бермаган онасини эслаб, ғазабланди. Қўлидаги пиёлани стол устига жаҳл билан «тақ» этиб қўйди-да:

— Оналаримизни тинч қўйинг, — деди зарда билан.

— Мени авф этинг, Маҳмудбек. Мен рамзий маънода гапирдим.

— Рамзий маънода ҳам гапирманг!

— Хўп-хўп, — деди депутат тобелик билан.

— Ватаннинг бошига бир иш тушса билинади, сиз аввал жон берасизми ё бошқаларми?

Сизга ўхшаган гапдонларни яхши биламиз. Қўлингизга қурол бериб, «Ватанни ҳимоя қил», деса, «Ҳозир вақтим йўқ, мажлисга кириб чиқай», деб cичқоннинг инини ижарага оласиз.

— Сиз қайси Ватанни назарда тутяпсиз? Совет Иттифоқиними? Мен эса Ватан деганда фақат Ўзбекистонни тушунаман. Ўзбекистон озод бўлса бас! Унинг озодлик кунини кўрсам —армоним йўқ. Ўзбекистон озод бўлсин, мен унинг кўчаларини супуриб юрсам ҳам майли. Мен амалга интилмайман. Сизлардан илтимос қилишимнинг сабаби — ўша амал ҳозирги ишимиз учун зарур эди. Болтиқ бўйидаги давлатларда миллатпарварлар ҳукуматга киряптилар. Бизда эса ҳалиям Москвага қараб чапак чаладиганлар ўтирибди. Қараб турасиз, эрта-индин Болтиқ бўйидаги уччала давлат ажралиб чиқади. Биз ўтираверамиз аммамнинг бузоғига ўхшаб.

— Шуни тушунтириброқ айтсангиз бўларди-ку?

— Гапиртиришга қўйдими, Бек акангиз? Яна нуқул «жуҳуд хотинингиз» дейди. Қаёқдан олган бу гапни, ҳайронман. Айтиб қўйинг унга, хотиним, Худога шукр, муслима!

«Бу гаплар суяк-суягини зириллатиб юборган экан-да, — деб ўйлади Чувринди. — Хотини жуҳудми, ўзбекми ўзим ҳам билмайман. Бек акам балки бошқа биров билан адаштириб айтиб юборгандирлар».

— Орзубек ака, сиз улуғ одамсиз, — деб гап бошлади у.

— Пичинг қилманг, илтимос.

— Пичинг эмас, рост гап бу, — деди Чувринди самимий тарзда. — Сиз улуғ одамсиз.

Улуғ одам майда-чуйда гапга ўралашмаслиги керак. Ўшанда бек акамнинг кайфиятлари чатоқ эди. Хотинингизни эмас, ўзингизни ҳам «жуҳуд» деб юборишлари мумкин эди. Эътибор берманг у гапларга. Биз сизни ҳурмат қиламиз. Тўғри, биз миллат учун сиздай жон куйдира олмаймиз. Лекин «миллат» дейдиганларни бошимизда кўтариб юрамиз. Биз ҳам тирик жонмиз, бизда ҳам дард бордир.

Учоққа чиқишга ижозат берилгани ҳақидаги хабар айтилганига қадар ҳам Орзубек ва Чувринди шу хилдаги гапларни гапириб ўтиришди. Учоқда ҳам бу мавзу давом этди.

Орзубек «шу одамлар тушунса яхши эди», деган фикрда гапирарди. Чувринди унинг гапларини ақлан яхши тушунарди. Аммо юракдан ҳис қила олмасди. Чунки унинг қалби мол-дунё деган пардага ўралган, туйғу кўзларига тилла эритиб қуйилган эди.

 

***

 

Улар Москвада хайрлашдилар.

Москвага келган икки ўзбек икки ташвиш, икки дард билан ажралишди…

Хонгирейнинг идорасини уч соат деганда топишди. Ғилай Шомил бу ерга бир марта келган, лекин қайси кўчалардан юрганини эслай олмади.

— Кайф бор эди, — деди у ўзини оқлаб, — юзта қуйиб берсангиз, момент топаман.

Мастликда келган жойни мастликда топиш керак.

— Бекор айтибсан, бир томчи ҳам ичмайсан.

— Қизил майдондан ўтгандан кейин бир жононнинг ҳайкали бор эди.

Ғилайнинг бу гапи Чувриндига кулгили бир синемани эслатиб, ичида кулди-да:

— Чайковскийми? — деб сўради.

— Фамилияси эсда йўқ, — деди Ғилай.

Чувринди бу гапни эшитиб баралла кулиб юборди. Сўнг Ғилайдан иш чиқмаслигини англаб, танишларига қўнғироқ қилиб аниқлаштирди.

Хонгирейнинг қароргоҳи кўп қаватли уйнинг учинчи қаватига жойлашган эди. Эшик тепасидаги телекамерани кўриб Чувринди ўзича «Зўр-ку!» деб қўйди. Қўнғироқ тугмасини босиши билан эшик ўз-ўзидан очилди. Чувринди шундагина эшикда тутқич йўқлигига аҳамият берди. Эшик очилиши билан тўрда ўтирган милитсия зобити кийимидаги барваста йигитга кўзлари тушиб, жойларида қотдилар.

— Киравер, земляк, қўрқма, — деди зобит кавказча шева билан.

Улар остона ҳатлашлари билан эшик ёпилди. Ён хонадан бир йигит чиқиб уларни ичкарига бошлади. Яна уч хонани оралаб ўтишгач, Хонгирейга рўпара бўлдилар.

— Кел, ўзбек қардошим, кел, менинг азиз қўноғим бўл, қалбинг ҳузурли ўлсун, — деди у ўрнидан туриб.

Чувриндининг назарида Хонгирей сохта лутф кўргазаётганди. Чунки Хонгирейни дастлаб кўрганида у буткул ўзгача важоҳатда эди. Меҳмонхонада, Асадбек ҳузурида у кавказликларга хос қўпол, такаббур бир одамни кўрган эди. Чувринди Хонгирейга баҳо беришда янглишди. Чунки аввал кўрганида Хонгирей меҳмон, ҳозир эса мезбон мартабасида эди. Бу идора Хонгирейнинг уйидай гап. Чеченлар эса уйларига келган ҳар қандай меҳмонни иззат қиладилар, унга лутф кўрсатадилар.

Улар ўтиришгач, қалдирғоч мўйловли хушсурат йигит чой келтирди. Бир-икки ҳўплам чой ичганларидан сўнг Хонгирей тилга кирди:

— Хўш, Асад қардошим нечукдир? Аввал кўрганимда хаста эди. Соғ-омонми?

Хонгирей «хаста эди», деган сўзларга урғу бериб, аҳволдан хабардор эканига ишора қилди.

— Сизга салом дедилар, яхшилар, — деди Чувринди.

— Соғ бўлсин, қардошим. Хўш, мени нима учун қидирдиларинг?

— Қидирганимизнинг боиси… — Чувринди унинг ўткир нигоҳларига дош беролмай кўзларини пастга қадаб олди. — Бир одамингиз Ҳосилни излаб борган экан. Билганларимизни ўзингизга айтгани атайин келдик.

— Нима, менинг одамимга ишонмадиларингми? — деди Хонгирей бир оз дағал оҳангда.

— Ишонишга ишонамиз. Лекин бўлган воқеани ўзингиз эшитсангиз яхши бўлади.

Воситачига айтилган гапларга ё битта сўз қўшилиши ёки тушиб қолиши мумкин.

— У воситачи эмас, у — вакил! — деди Хонгирей.

— Ҳа, албатта, сизнинг вакилингиз, — деб хатосини тузатди Чувринди.

— Қани айт-чи, Асаднинг воситачиси, нима бўлди?

— Ҳосилни номаълум одамлар ўғирлашган.

— Ўғирлашган? — ажабланди Хонгирей. — Шундай одамни ўғирлаш мумкин эканми?

— Мана бу киши — Ҳосилнинг энг яқин одами. Улар шаҳарда кетишаётганда иккита машина сиқиб тўхтатган. Одамлар Ҳосилни тушириб олиб кетишган.

— Тушунарли, демак, номаълум одамлар. Ҳосил лапашанг эса қаршилик ҳам кўрсата олмаган.

— Улар гувоҳнома кўрсатишибди.

— Қанақа гувоҳнома? — Хонгирей шундай деб Ғилайга ўқрайиб қаради.

— «КГБ»ники, — деди Ғилай.

— «Қайси «КГБ?» — деди Хонгирей ундан нигоҳини узмай.

— Қайсилигини билмайман. «КГБ» деганини эшитдим.

— Фамилиясини-чи, эшитмадингми? «Андропов» эмас эканми? — деб кесатди Хонгирей.

Бу пичингни фаҳмлаш учун Ғилайда фаросат етмас эди. Шу сабабли фамилияни эсламоқчи бўлгандай гўё ўйланди-да:

— Фамилияси эсимда йўқ, — деди айбдор одам овозида.

— Сен яқин одами эмассан! — деди Хонгирей кескин оҳангда.

— Худо урсин, болалигидан ёнидаман. Бир марта келганман бу ерга. Сизга тилла ҳайкалча олиб келганмиз. Мен кўчада эдим, сизни кўрмаганман.

— Бекор айтибсан, ғилай! Менга ҳеч ким тилла ҳайкалча олиб келмаган. Сен Ҳосилнинг одами эмассан, сен қўшмачисан.

— Нега ишонмайсиз? — деди зорланиб Ғилай. Унинг кўнгли иш ёмонлик томон бурилаётганини сезиб, ғашланди.

— Иккита сабаби бор: биринчиси — аҳмоқ одам Ҳосилнинг яқин одами бўлолмайди; иккинчиси — сен уни ҳимоя қилмагансан!

Шу ерда Хонгирей янглишди. Ҳосил атрофига кўпроқ аҳмоқларни тўплаганди. Ўзига бино қўйгани учун ҳам «Менга ақл сўқадиганлар керак эмас», дерди.

— Имконият бўлмади, — деди Ғилай кўзларини пирпиратиб.

Ғилай Шомил бирор кимсани сиқувга олганида унинг кўзларини пирпиратиб, ялинишини хушларди. Кўзларнинг пирпираши, ёшланиши баъзан самара берар, баъзан эса пирпираб-пирпираб чарчаб, мангуга беркиларди. Ана шундай одамнинг кўзлари ҳозир ўзи сезмаган ҳолда пирпирарди… Қаршисидаги одамники эса аксинча, қувват манбаидан узиб қўйилган робот сингари қотган, ҳатто киприк ҳам қоқмас эди.

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК

 

 

Читайте на 123ru.net

Другие проекты от 123ru.net



Архангельск

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о повышении экологического статуса целлюлозно-бумажных технологий в России



Здоровье

Доктор Кутушов назвал болезни, которые поджидают отдыхающих у водоёмов




Українські новини

ОіБ - охорона і безпека: замовляй охорону в Харькові



Новости 24 часа

Стоматолог Владимир Лосев: сколько времени нужно носить брекеты



Game News

Supercell выпустил игру Squad Busters на смартфоны



Москва

«СВЯТОЙ ЛЕНИН» легально изготавливает армии и спецслужбы. 6 серия. СЕРЬЁЗНЫЙ НОВОСТНОЙ СЕРИАЛ.



News Every Day

When Narine asked Gambhir 'can I bring my girlfriend to IPL?'



Авто

Завершен монтаж пролетного строения моста через Волгу на обходе Твери



Москва

Стали известны подробности лечения Анастасии Заворотнюк



Uriah Heep

Uriah Heep. Come Back To Me



Москва

Шутки Путина вызвали восторг и аплодисменты в Китае



Надежда Петрова

Теннисистка Петрова: Карацеву не хватает игровой уверенности



Москва

«СВЯТОЙ ЛЕНИН» легально изготавливает армии и спецслужбы. 6 серия. СЕРЬЁЗНЫЙ НОВОСТНОЙ СЕРИАЛ.



Джо Байден

Белый дом: Байден посетит Францию на годовщину высадки союзников в Нормандии



Симферополь

Наркокурьер изобретательно спрятал «товар» в машине, но это не помогло (видео)



Москва

«СВЯТОЙ ЛЕНИН» спасает население от борьбы с перенаселением, 5 серия, СЕРЬЁЗНЫЙ НОВОСТНОЙ СЕРИАЛ.



Москва

Сергей Собянин: Музею-заповеднику "Царицыно" – 40 лет



Москва

Стоматолог Владимир Лосев: сколько времени нужно носить брекеты



Другие популярные новости дня сегодня


123ru.net — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 123ru.net.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.



Новости 24/7 Все города России




Загрузка...


Топ 10 новостей последнего часа






Персональные новости

123ru.net — ежедневник главных новостей Вашего города и Вашего региона. 123ru.net - новости в деталях, свежий, незамыленный образ событий дня, аналитика минувших событий, прогнозы на будущее и непредвзятый взгляд на настоящее, как всегда, оперативно, честно, без купюр и цензуры каждый час, семь дней в неделю, 24 часа в сутки. Ещё больше местных городских новостей Вашего города — на порталах News-Life.pro и News24.pro. Полная лента региональных новостей на этот час — здесь. Самые свежие и популярные публикации событий в России и в мире сегодня - в ТОП-100 и на сайте Russia24.pro. С 2017 года проект 123ru.net стал мультиязычным и расширил свою аудиторию в мировом пространстве. Теперь нас читает не только русскоязычная аудитория и жители бывшего СССР, но и весь современный мир. 123ru.net - мир новостей без границ и цензуры в режиме реального времени. Каждую минуту - 123 самые горячие новости из городов и регионов. С нами Вы никогда не пропустите главное. А самым главным во все века остаётся "время" - наше и Ваше (у каждого - оно своё). Время - бесценно! Берегите и цените время. Здесь и сейчас — знакомства на 123ru.net. . Разместить свою новость локально в любом городе (и даже, на любом языке мира) можно ежесекундно (совершенно бесплатно) с мгновенной публикацией (без цензуры и модерации) самостоятельно - здесь.



Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

«Компьютерный 3D-переводчик на жестовый язык» стал одним из победителей конкурса цифровых проектов и идей для людей с нарушением слуха «Мы услышим»





Путин в России и мире
Москва

Многодетная мать из Тверской области поблагодарила Путина поддержку семей


Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

В Польше заявили о зловещем плане Киева


Навальный в России и мире
Москва

Раз нет протестов, будут санкции: как навальнисты и команда Ходорковского меняют стратегию борьбы с Россией



Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



МакSим

МакSим навестила врачей, которые спасли ее от алкогольной зависимости



Москва

Наркозависимый житель Твери отделался штрафом за хранение героина

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net