Диққат, 2 июл куни Қуёш тутилади!..
Шу ҳақда дунёдаги кўзга кўринган метеорология агентликлари хабар тарқатган. Қуёш тутилиш ҳодисаси 2019 йил 2 июл Тошкент вақти билан соат 00: 23 да бошланади. Қуёш тутилишини асосан Тинч океани соҳилларида жойлашган давлатлар аҳолиси кузатиш имконига эга бўлади. Қуёш тутилиши атиги 4 ярим дақиқа атрофида давом этади.
17 июлда эса қисман Ой тутилиш ҳодисасига гувоҳлик қилишимиз мумкин. Бу жараённи икки соат давомида кузатиш мумкин бўлади.
Азалдан маълумки, ҳар қандай ой ва қуёш тутилиш ҳодисаси тирик организмларга таъсир кўрсатмай қолмаган. Бунинг натижасида одамлар безовталана бошлайди. Юракдаги хавотир туйғуси максимал даражага етади. Сурункали хасталиклар қўзғалиш палласига киради. Айниқса, юрак хасталиклари, асаб тизими билан боғлиқ касалликлар қўзғалиши кучли кечиши эҳтимолдан холи эмас.