Жиззахдаги аттракцион 20 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлди… (ВИДЕО)
Бу фожиа 2019 йил 28 июн куни кундузги соат 12: 05 да Жиззах шаҳридаги «Истиқлол» истироҳат боғида содир бўлди. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманига қарашли Сулоқчи маҳалласида яшовчи 20 ёшли қиз фалокат босиб худди ўша аттракцион яқинида турганди. Кутилмаганда аттракцион қулаб тушди. Қиз жиддий тан жароҳатлари туфайли ҳалок бўлди.
Ҳозирги пайтда ушбу факт юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси вакиллари терговолди суриштирув ишларини олиб бормоқда.