Уч бердек акула Багам оролларида дам олаётган қизни тилкалаб ташлади…
21 ёшли Жордан Линдси исмли калифорниялик қиз ота-онаси билан Багам оролларига дам олиш учун борганди. Ўша ерда қиз дайвинг билан шуғулланишга бел боғлади. Афсуски, омади чопмади. Машғулотлар пайтида Линдсини уч акула ўраб олди. Улар бир зумда қизнинг бир оёғини узиб олишди. Чап оёғига ҳам ўта жиддий жароҳат етказишди. Умуман айтганда, акулалар ҳужуми туфайли Линдсининг соғ жойи қолмаганди.
Бахтга қарши қизнинг ҳаётини врачлар ҳам сақлаб қола олишмади. У касалхонада вафот этди. Кейинчалик гувоҳлар айтишдики, Линдсига иккита кичик, бир катта акула ҳужум қилибди. Демак, бу акулалар она-бола бўлган.
Ҳозирги пайтда қизнинг ота-онаси жасадни Калифорнияга олиб кетиш ҳаракатига тушган.