27 ДАҚИҚА ЎЛИМ ҲОЛАТИДА БЎЛГАН АЁЛНИНГ НАРИГИ ДУНЁ ҲАҚИДАГИ ТААССУРОТЛАРИ…
2018 йил феврал ойида Американинг Аризона штатида истиқомат қилувчи Тина Хайнс исмли аёл юрак хуружига учраганди. Аввалига эри юрагини уқалаб, жонлантириш амалини адо этди. Фойдаси бўлмади. Врачларни чорлади. «Тез ёрдам»чилар то касалхонага олиб боргунга қадар Тинанинг юраги урмади. Бир сўз билан айтганда, аёл жами 27 дақиқа клиник ўлим ҳолатида бўлди.
Касалхонага олиб келишгач, Тинани сунъий ҳаёт бағишлаш ускунасига улашди. Орадан қисқа вақт ўтгач, унинг юраги яна ишлаб кетди. Тина кўзларини очди-ю, қоғоз ва ручка беришларини сўради. Беришди. У қоғозга «Бу ҳақиқат» деган жумланигина ёзиб қўйди. Бунинг маънисини сўрашганда, Тина шундай жавоб қилди:
— Мен қисқа вақт бўлса-да, боқий дунёни кўра олдим, — деди аёл. — У бор. Боқий дунёнинг борлиги афсона эмас. Атроф кўзни қамаштирар даражада гўзал рангларга бурканганди. Ўзимдан анча нарида қора дарвозага кўзим тушди. Дарвозадан атрофга ўта ёрқин сариқ рангдаги нур тараларди. Дарвоза ёнида эса бир эркак турарди. У Исо пайғамбарга жуда ўхшаб кетарди… Мен ишондим. Боқий дунё борлигига ишондим. Сизлар ҳам ишонинглар! Гуноҳга йўл қўйманглар! Савоб ишга кўпроқ қўл уринглар!..