2019 йил ИЮЛЬ ОЙИДА КУЗАТИЛАДИГАН МАГНИТ БЎРОНЛАРИ…
Июль ойида ҳам бир нечта магнит бўронлари содир бўлиши кутилади. Дастлабкиси 7 июл эрталабки соат 9: 00 дан 15: 00 гача давом этади. Бу магнит бўрони ўртача кучга эга бўлиб, одамлар бош айланиши, бош оғриши, ҳолсизланиш каби ҳолатларни бошдан кечириши мумкин. Шубҳасиз, бу ҳолатлар асосан ёши улуғ, кучли ҳис-туйғуга эга инсонларда кузатилиши мумкин. Албатта, сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳам бундан мустасно эмас.
Навбатдаги магнит бўронлари 15 июл маҳаллий вақт билан соат 15: 00 да бошланиб, кечки 21: 00 га қадар давом этади. Бу бўрон жуда кучли бўлгани боис уйқусизликка дучор этиши, кучли бош оғриғини келтириб чиқариши ҳақиқатга яқин. Сурункали хасталикларнинг фавқулодда қўзғалиши кўзга ташланади.
29 июль эрталабки соат 11: 00 дан кундузги 14: 00 га қадар давом этувчи магнит бўронлари ўртача қувватга эга. Лекин барибир табиатдаги ижобий ва салбий ўзгаришларга мойил, сезувчан инсонлар, сурункали хасталикка дучор бўлганлар ўз эҳтиётини қилганлари маъқул.
Оллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин!