ЙИРТҚИЧ АЙИҚ ЧАНГАЛИДАН ОМОН ЧИҚҚАН ЭРКАК…
Тувада ўтган ой даҳшатли бир воқеа содир бўлганди. Ўрмонда ов қилиб юрган Александр исмли эркакка кутилмаганда йиртқич айиқ ташланиб қолди. Эркак айиққа қарши ҳеч қандай жиддий ҳаракат содир этишга улгурмади. Аксинча, маҳлуқ уни тилкалаб ташлади. Соғ жойининг ўзи қолмади. Бундан ташқари, эркакнинг умуртқа поғонаси синди. Энди Александр тик оёқда юра олмас даражага етди. Агар бошқа маҳлуқ бўлса, эркакни ўша ернинг ўзида еб битирарди. Бироқ йиртқич айиқлар емиш улкан бўлса, заҳирада сақлашни хуш кўради. Айниқса, ўлжасини ўлдирган бўлса, чиришини кутади. Уларга чириш палласига кирган ўлжа жуда ёқади.
Хуллас, айиқ ҳам Александрни ўлди деб хаёл қилганди. Инига судраб кетди. Александр бир ойча айиқ инида яшади. Фақат яқинда овчилар исковуч итлар кўмагида Александрни топишди ва касалхонага ётқизишди. Тан олиш керак, Александр даҳшатли аҳволда эди. Шунга қарамай, тирик қолибди. Бир ой давомида ўлимини кутибди. Лекин умридан бор экан, айиққа ем бўлишдан қутулди.