Камбожада бино қулаб тушиши туфайли 24 киши ҳаётдан кўз юмди…
Камбожанинг Преа-Сиануквиль вилоятида ҳали қуриб битказилмаган бино қулаши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, ўттиз нафарга яқин одам жиддий жароҳат олди. Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари аёллар экани аниқланди. Маҳаллий раҳбарларнинг айтишига кўра, бино ичкарисида камида 60 киши бўлган. Шуни ҳисобга олиб қутқарувчилар гуруҳлари вайроналар остида қолиб кетганларни қидирмоқда.
Ушбу бинонинг пастки қаватлари битгани сабабли квартираларда одамлар яшай бошлашганди. Юқори қаватларда эса қурувчилар иш олиб бораётганди.
Фожиа юз берган жойда Камбожа бош вазири Хун Сен ҳозир бўлди.