Сурхондарёда мактаб фаррошлиги 400 доллар турадими?..
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Токчи» маҳалласида жойлашган ўрта мактаб директори ҳаром йўл билан қўшимча даромад олмоқчи бўлди-ю, улгурмади. Уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари қўлга олишди.
Маълум бўлдики, мактаб директори Жума Шоев ўз маҳалласида яшовчи Ниҳол Қобулова деган аёлни мактаб фаррошлигига ишга олиш эвазига 400 доллар пора сўраган. Директорни худди ўша талаб қилинган порани қабул қилиб олаётган маҳал қўлга олишди.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.