Камерунлик футболчи ўлим хавфи сабаб Африка Миллатлар Кубоги-2019 мусобақасига бормади
22 июнь куни Миср яшил майдонларида Африка Миллатлар Кубоги-2019 мусобақасига старт берилди.
Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Жоэль Тагеу тиббий текширувлар натижасида мусобақани ўтказиб юбориш маълум бўлди. Қайд этилишича, унинг юрагида (тожсимон артерияларда) муаммолар аниқланган. Бу эса унинг ўйин вақтида, яъни, майдонда жон таслим қилиши хавфи борлигини англатади. Шу сабабдан, шифокорлар Тагеуга мусобақада қатнашмасликни тавсия қилишган.
«E» квартетидан ўрин олган Камерун терма жамоаси биринчи турни 25 июнь, Тошкент вақти билан 22:00да Гвинея-Бисау вакилларига қарши ўтказади.
Айни вақтда мусобақанинг тўлиқ жадвали эса қуйидагича кўриниш олган: